Австрияда йиғин ўтказаётган «Краснодар» клуби кеча Шотландиянинг 45 карра чемпиони «Селтик» клубига қарши назорат учрашувини ўтказди. Ўйинда Шотландиянинг амалдаги чемпиони 3:1 ҳисобида зафар қучди. Бу ҳақда «Olamsport» хабар қилди.
Россия клуби сафидаги ягона голга Одил Аҳмедов муаллифлик қилди. У 20-дақиқада рақиб ҳимоячиларининг хатосидан сўнг тўпни эгаллаб олиб жарима майдонига кириб борди ва совуққонлик билан дарвозани ишғол қилди.
Энди «Краснодар» Россияга қайтади ва уч кунлик танаффусдан сўнг яна Австрияга иккинчи йиғинни ўтказиш учун боради.
Изоҳ (0)