АҚШнинг Алабама штатида яшовчи 22 ёшли Линси Хорн исмли қиз темир йўл устида ухлаб қолди, бироқ устидан поезд ўтиб кетганидан кейин ҳам у тирик қолди. Бу ҳақда UPI хабар берди.
Машинист поездни зудлик билан тўхтатади ва Хорн учун тез ёрдам чақиради. Воқеа жойига етиб келган мутахассислар қизнинг танасида ҳеч қандай жароҳат топмайди. Ҳар эҳтимолга қарши шифохонага етказилганидан кейин ҳам қиз соппа-соғ деб тан олинади. Хорннинг темир йўлдаги жойлашуви ва озғин гавдаси уни ўлимдан сақлаб қолганлиги хулоса қилинди.
Маҳаллий полиция қизнинг алкоголь мастлик ҳолатида бўлганини аниқлади. Қизнинг релс устидаги уйқуси товар поезди ҳаракатига халал бергани туфайли, у безориликда айбланди.
Изоҳ (0)