Абдулла Қодирий номидаги маданият ва истироҳат боғида Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги томонидан Халқаро болаларни ҳимоя қилиш кунига бағишлаб хайрия тадбири ўтказилди. Бу ҳақда ЎзА хабар берди.
Тадбирга пойтахтдаги меҳрибонлик уйлари, SOS – болалар маҳаллалари тарбияланувчилари, эл-юрт тинчлиги ва осойишталиги йўлида ҳалок бўлган ички ишлар ходимларининг фарзандлари таклиф этилди.
Халқаро болаларни ҳимоя қилиш кунига бағишланган тадбирда концертлар, кўргазмалар, театрлаштирилган томошалар, кўнгилочар дастурлар ташкил этилди. Байрам сайли ўғил-қизларга чексиз қувонч, унутилмас онларни бахш этди.
Санъат усталари ва болалар бадиий жамоалари иштирокидаги концерт дастури тадбирга янада кўтаринки руҳ бағишлади. Шу куни боғдаги аттракционлар болаларнинг ихтиёрида бўлди.
Изоҳ (0)