Ёзда Samsung компанияси смартфон функционаллигига эга бўлган «ақлли» соатларини чиқаради. Бу ҳақда The Wall Street Journal нашри хабар берди.
Кутилаётган қурилма смартфонга уланмасдан туриб ҳам кириш-чиқиш қўнғироқларини амалга ошира олади. Шунингдек, гаджет суратга тушириш, электрон почта билан ишлаш функцияларига эга бўлиб, GPS, Bluetooth ва пульс датчиги билан жиҳозланади.
Strategy Analytics таҳлилий компанияси маълумотларига кўра, 2014 йилнинг биринчи чорагида «ақлли» соатлар бозори ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 250 фоизга ўсган. Бунда Samsung 71% ҳисса билан етакчилик қилмоқда.
Изоҳ (0)