Samsung ўзининг янги Galaxy Note 4 қурилмасини 3 сентябрь — Берлиндаги IFA 2014 кўргазмаси арафасида тақдим этиши мумкин. Бу ҳақда Mail.ru хабар берди.
Аввалроқ Galaxy Note 4 5,7 дюймли экранга эга бўлиши ҳақида хабар тарқалган эди. Яна бошқа маълумотларга кўра, унинг дисплейида уч томонлама юза мавжуд бўлади. Бунда экран икки томонга эгилади ва натижада учта юза ҳосил бўлиб, уларнинг барчаси бир-биридан мустақил равишда ишлайди. «Ён дисплейлар»да фойдали маълумотлар, жумладан келаётган хабарлар акс этади. Уларни ўқиш учун фойдаланувчидан ортиқча уриниш талаб қилинмайди.
Galaxy Note 4 тўрт ядроли Qualcomm Snapdragon 805 процессори, 3 Гб тезкор хотира, 16 мегапикселли камера билан жиҳозланади. Бундан ташқари, S Pen стилусининг имкониятлари ҳам кенгайтирилади.
Изоҳ (0)