Google корпорацияси 3D-суратларни тушира оладиган планшет ишлаб чиқмоқда, дея хабар берди Gazeta.ru The Wall Street Journal тарқатган маълумотга таяниб.
Нашрнинг манбаси таъкидлашича, қурилма 7 дюймли дисплей, орқа панелдаги иккита камера, инфрақизил узоқлик датчиклари ва энг сўнгги дастурий таъминот билан жиҳозланади. Бундай планшетлар объектларнинг аниқ уч ўлчамли суратини муҳрлай олади.
Google июндан бошлаб бундай қурилмалардан 4 мингтага яқинини ишлаб чиқаради. Ушбу планшетлар компаниянинг Project Tango тадқиқот лойиҳаси доирасида ишлаб чиқилмоқда.
Янги планшет июнь охирига мўлжалланган Google ишлаб чиқувчилари учун анъанавий анжуман арафасида тақдим этилиши мумкин.
Изоҳ (0)