Қарши шаҳридаги «Эркатой» мактабгача таълим муассасасида ташкил этилган фитобарда кичкинтойлар шифобахш ўт ва мевалардан тайёрланган шарбатлардан баҳраманд бўлмоқда, деб хабар беради ЎзА.
Айни пайтда болажонлар доривор ўсимликларнинг ўзига хос хусусиятлари билан танишиб, бошланғич экологик таълимдан сабоқ олмоқда. Муассаса ҳамшираси Гулнора Миндалиеванинг айтишича, болалар саломатлигини мустаҳкамлашда фиточойларнинг аҳамияти катта.
Изоҳ (0)