Европа Иттифоқи ташқи ишлар вазирлари душанба куни Россияга нисбатан санкцияларни кенгайтирди. Reuters хабар қилишича, рўйхатга яна иккита Қрим компанияси ва 13 киши киритилди.
Аввалроқ Евроиттифоқ 48 нафар россиялик ва украиналикларга қарши санкция жорий қилиб, киришни ман қилган ва активларини музлатган эди.
АҚШ эса бир нечта компаниялар ва шахслар, жумладан президент Путиннинг яқин кишиларига нисбатан санкция қўллаган эди.
Изоҳ (0)