Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Samsung Super AMOLED дисплейли иккита — 8,4 ва 10,5 дюймли Galaxy Таb S  планшетларини чиқаришни режалаштирмоқда. Тармоқда уларнинг каттасига тегишли илк суратлар пайдо бўлди. Бу ҳақда mail.ru хабар берди.

Фото: mail.ru

Фото: mail.ru

Қурилманинг Galaxy S5 каби «тешик-тешик»пластикдан иборат дизайни ҳақида аввал пайдо бўлган хабарлар ўз тасдиғини топди. Шунингдек, ҳар иккала қурилма планшетлар ичида биринчи бўлиб бармоқ изи сканери билан жиҳозланди.

Фото: mail.ru

Фото: mail.ru

Samsung Galaxy Таb S вариациялари 3 Гб тезкор хотира, 2,1 мегапикселли олд ва 8 мегапикселли асосий камерага эга. Улар Android 4.4 KitKat операцион тизимида ишлайди.

Super AMOLED планшетлари билан бирга, Samsung яна бир янги қурилмаси — LCD-дисплейли 13,3 дюймли планшетни ҳам тақдим этиши тахмин қилинмоқда.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Маҳаллий
Абдулла Арипов Шинжон-Уйғур автоном райони партия котиби билан учрашди
Туркманистон
Туркманистон Арқадағ шаҳри лойиҳасини БМТ Бош ассамблеясида тақдим этади
Крипто
Бир ҳафтада Binance криптобиржасидан 2 млрд доллардан ошиқ маблағ чиқиб кетди