2 май куни АҚШ Федерал маслаҳатчилар суди Apple ва Samsung компанияларининг бир-бирига қарши патент даъволари бўйича қарор чиқарди. Унга кўра, иккита патентни кўчирган Samsung 119,6 миллион доллар, ўз рақибининг битта патентини ўғирлаган Apple эса 158,4 минг доллар тўлайди. Бу ҳақда The Wall Street Journal хабарига таяниб, Look At Me маълум қилди.
Ўз даъво аризасида Apple ўзининг бешта патентини бузган Samsung’дан 2,2 миллиард доллар талаб қилган. Samsung ўз навбатида, иккита патенти бузилгани учун рақиби 6,9 миллион доллар товон тўлаши керак деб ҳисоблаган.
2014 йил бошида тақдим этилган патент даъволари бўйича суд жами 50 соат давом этган.
Изоҳ (0)