Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Жиззах вилоятида умумтаълим мактаблари ўқувчилари ўртасида «Барчинойлар танлови» спорт мусобақалари бўлиб ўтди. Унда спортнинг саккиз тури бўйича 882 нафар ўқувчи қиз иштирок этди. Бу ҳақда ЎзА хабар берди.

Фото: ЎзА

Фото: ЎзА

Спортнинг волейбол, баскетбол, бадиий гимнастика, стол тенниси, гимнастрада, шахмат-шашка, бадминтон турлари бўйича мусобақаларда Жиззах шаҳри қизлари умумжамоа ҳисобида биринчи ўринни қўлга киритди. Иккинчи ўрин Жиззах, учинчи ўрин Зарбдор туманлари қизларига насиб этди.

«Энг маҳоратли иштирокчи», «Энг интилувчан иштирокчи», «Энг шиддатли жамоа» каби номинациялар бўйича ғолиблар аниқланиб, муносиб рағбатлантирилди.

– Спорт, айниқса, болалар спортини ривожлантиришга кўрсатилаётган эътибор ўз самараларини бераётир, – дейди вилоят халқ таълими бошқармаси бошлиғи Эргаш Жабборов. – Бугунги мусобақада ҳам вилоятнинг энг олис туман ва қишлоқларидан ўқувчилар фаол иштирок этгани бунинг далилидир.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Кино
Сезмагансиз ҳам: Фильм воқеаларидаги мантиққа тўғри келмайдиган қўпол хатолар (фото) 
Маҳаллий
Қатар амири давлат ташрифи билан Ўзбекистонга келди (фото)
Карьера
Ҳокимият уларнинг қўлларида: Бутун дунёни бошқарадиган бешта оила (фото)