Хитой Россияга нисбатан бир томонлама санкцияларга қаршилигини маълум қилди ва уларнинг муаммоли масалаларни еча олмаслигини таъкидлади. Бу ҳақда ХХРнинг РФдаги элчиси Ли Хуэй берган баёнотга асосланиб, «РИА Новости» хабар берди.
АҚШ Украинадаги вазият бўйича душанба куни санкция рўйхатини кенгайтириб, етти нафар россиялик ва 17 та компанияни қўшган эди.
ЕИ эса сешанба куни яна 15 кишини рўйхатга қўшди. Улар орасида бош вазир ўринбосари Дмитрий Козак, Бош штаб бошлиғи Валерий Герасимов ва Бош разведка бошқармаси раҳбари Игорь Сергун ҳам бор.
Яқинда ХХР ТИВ вакили Цинь Ган ҳам шунга ўхшаш фикр билдириб, Россияга нисбатан санкциялар Украинадаги низоларни фақат кучайтиришини ва барча томонлар манфаатларига хилоф эканини таъкидлаган эди.
Изоҳ (0)