Халқаро валюта фонди бошқарувчилари кенгаши Украинага 17,01 миллиард доллар ҳажмидаги stand-by икки йиллик дастурини тасдиқлади. Бу ҳақда «РИА Новости» хабар берди.
Биринчи транш 3,19 миллиард доллардан иборат бўлади ва дарҳол тўланади.
Иккинчи ва учинчи траншлар ҳажми ҳар икки ойда бир марта ўтказиладиган текширувлар натижасида аниқ бўлади, дастурнинг қолган вақтида унинг бажарилиши бўйича ҳар чоракда тузиладиган стандарт ҳисобот амал қилади.
ХВФ хабарида айтилишича, Фонд томонидан қўллаб-қувватланаётган ҳукумат иқтисодий дастури макроиқтисодий барқарорликни қайта тиклаш, иқтисодий бошқарувни мустаҳкамлашга қаратилган.
ХВФ билан келишув қатор шартларга асосланган. Булар гривна курси ўзгарувчанлигини ошириш, уй-жой-коммунал хўжалиги тарифларини кўпайтириш, пенсия ислоҳотини амалга ошириш, давлат харажатларини қисқартириш ва бошқалардир.
Изоҳ (0)