Халқаро шахмат федерацияси (ФИДЕ) 1 май ҳолатига кўра, гроссмейстерларнинг янги рейтингини эълон қилди. Унда ўзбекистонлик халқаро гроссмейстер, 17-жаҳон чемпиони Рустам Қосимжонов аввалги рейтингига нисбатан 9 поғона юқорилаб, 46-ўринни эгаллаган, деб ёзади «Olamsport».
Дунё рейтингини ҳамон амалдаги жаҳон чемпиони Магнус Карлсен бошқармоқда. Норвегиялик 24 яшар гроссмейстер Озарбайжоннинг Шамкир шаҳрида якунига етган Вугар Гашимов хотира турнирида бош мукофотни қўлга киритган эди.
Ушбу турнирда иккинчи ўринни эгаллаган италиялик Фабиана Каруана бешинчи поғонадан жой олган. Кучли учликка арманистонлик Левон Аронян ҳамда россиялик Александр Гришуклар якун ясашган.
Изоҳ (0)