Республика ихтисослаштирилган санъат мактаб-интернати томонидан У. Қурбонов номидаги республика болалар психоневрологик шифохонасида «Тенгдош — тенгдошга» лойиҳаси доирасида хайрия тадбири ўтказилди. Бу ҳақда ЎзА хабар берди.
Мазкур шифохона замонавий жарроҳлик, умумий терапия, физиотерапия, ултратовуш текшируви каби тиббиёт ускуналари билан жиҳозланган. Бу ерда беморларни текширувдан ўтказиш, ташхис қўйиш ва даволаш учун барча шароит яратилган.
Тадбир доирасида Республика ихтисослаштирилган санъат мактаб-интернати ўқувчиларининг расмлар кўргазмаси ва концерт дастури намойиш этилди.
— Қизим Диёра етти ёшда, — дейди пойтахтлик Наргиза Абдувоҳидова. — Бу ердаги муолажалардан сўнг ўзи ҳаракат қила бошлади. Тенгдошлари ижро этган куй-қўшиқлар унга завқ бахш этди.
Тадбирда муассаса даволанувчиларига эсдалик совғалари берилди.
Изоҳ (0)