Навоий шаҳрида «Камалак’ билимдонлари» республика кўрик-танловининг мамлакат босқичи бўлиб ўтди. Бу ҳақда ЎзА хабар берди.
«Камолот» ёшлар ижтимоий ҳаракати марказий кенгашининг «Камалак» болалар ташкилоти ташаббуси билан ўтказиб келинаётган кўрик-танловнинг якуний босқичида Қорақалпоғистон Республикаси, Тошкент шаҳри ва вилоятлардан 14 жамоа иштирок этди.
Жамоалар танишув, саҳна кўриниши, савол-жавоб, ижтимоий лойиҳа каби йўналишларда ўз иқтидорини намойиш этди. Биринчи ўринни навоийлик ёшлар эгаллади. Иккинчи ўринга Фарғона, учинчи ўринга Тошкент вилояти жамоалари сазовор бўлди.
– Беллашувлар давомида кўплаб дўстлар орттирдик, бошқа вилоятлардан келган тенгдошларимиз билан фикр алмашдик, – дейди Навоий вилояти жамоаси сардори Ситора Шоназарова.
Изоҳ (0)