Шаффоф экран ҳамда қуёш энергияси билан қувватланадиган янги телефон MX-1 деб номланади. Унинг ихтирочиси Сирожиддин Насриддинов Тошкент давлат техника университетининг иккинчи босқичида таҳсил олади.
Ихтиро Тошкентда ўтказилаётган VII Инновацион ғоялар, технологиялар ва лойиҳалар республика ярмаркасида намойиш этилди, деб ёзади ICTNEWS маълумотига таяниб Gazeta.uz.
Қурилманинг пастки қисмида учта сенсорли тугмалар мавжуд, шунингдек вспишкага эга камера ҳамда антенна ҳам шу ерда жойлаштирилган.
Телефонда ўрнатилган наноплёнка эвазига унинг батареяси қуёш энергиясидан қувват олиши мумкин.
Ихтиро муаллифи кўргазма давомида ўз лойиҳасига патент олди ва эндиликда ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш учун инвесторлар изламоқда. Сирожиддиннинг сўзларига кўра, телефон ишлаб чиқариш бошланса, унинг нархи 600 АҚШ доллари атрофида бўлади.
Изоҳ (0)