Россиянинг Ханти-Мансийск шаҳрида давом этаётган шахмат бўйича хотин-қизлар ўртасидаги ФИДЕ Гран-Присининг тўртинчи босқич 10-тур учрашувлари бўлиб ўтди. Бу ҳақда «Оламспорт» сайти хабар берди.
Нафиса қора доналарда россиялик Александра Костенюкка қарши беллашди. Баҳсда ўзбекистонлик гроссмейстер имкониятни бой берди. Ҳозиргача Нафиса Мўминова тўрт очко жамлади.
11-турда Ўзбекистондаги ягона аёл гроссмейстер оқ доналарда Стефанова Антоанетага (Болгария) қарши дона суради.
Изоҳ (0)