• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12524.92
    • RUB155.96
    • EUR14630.36
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +35°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Сенат Президент ваколатларининг бир қисмини бош вазирга ўтказувчи қонунни маъқуллади

    2014 йил 10 апрель куни Тошкент шаҳрида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг ўн тўртинчи ялпи мажлиси очилди. Унда Вазирлар Маҳкамасининг таклиф этилган аъзолари, вазирлик ва идораларнинг раҳбарлари, бошқа ташкилотлар, оммавий ахборот воситаларининг вакиллари қатнашди. Мажлисни Олий Мажлис Сенатининг Раиси И. Собиров олиб борди. Бу ҳақда ЎзА хабар берди.

    Фото: noviyvek.uz

    Фото: noviyvek.uz

    Сенаторлар ўз ишларини Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан парламент муҳокамасига қонунчилик ташаббуси тартибида киритилган «Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг айрим моддаларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида (32, 78, 93, 98, 103 ва 117-моддаларига)»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунини кўриб чиқишдан бошлади. Ушбу Қонун давлатимиз раҳбарининг Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 21 йиллигига бағишланган тантанали мажлисидаги мамлакатда амалга оширилаётган демократик ислоҳотларни янада чуқурлаштириш борасидаги устувор вазифаларни белгилаб берган маърузасида баён этилган қоидалар ва ғояларга мувофиқ тайёрланган ва қабул қилинган.

    Ўзбекистон Республикаси Конституциясига ушбу ўзгартиш ва қўшимчалар ҳокимият ва бошқарув тизимини янада демократлаштириш, «Кучли давлатдан – кучли фукаролик жамияти сари» принципи босқичма-босқич амалга оширилишини таъминлаш, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг давлат ҳокимияти органлари тизимидаги ролини, ички ва ташқи сиёсатнинг стратегик вазифаларини рўёбга чиқаришдаги ҳуқуқлари ҳамда ваколатларини кенгайтириш, қонун чиқарувчи олий орган, ҳокимият вакиллик органларининг Вазирлар Маҳкамаси ва ижро этувчи органлар фаолияти устидан назорат қилиш, шунингдек, мамлакатни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш вазифаларини амалга ошириш учун ҳукуматнинг, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларининг масъулиятини ошириш мақсадида киритилмоқда.

    Сенаторлар ушбу Қонун қонун чиқарувчи, ижро этувчи, суд ҳокимиятларининг бўлинишидан иборат конституциявий принципни амалга оширишнинг муҳим омили бўлишини алоҳида қайд этди.

    Асосий Қонунга парламент назорати институти киритилмоқда.

    Бош вазир лавозимига номзод парламентда унинг номзоди кўриб чиқилаётган ва тасдиқланаётган пайтда ҳукуматнинг яқин муддатга ва узоқ истиқболга мўлжалланган ҳаракат дастурини тақдим этиши ҳақидаги норманинг Конституцияга киритилиши демократик жамиятнинг энг муҳим таркибий қисми бўлган парламентаризм, кўппартиявийлик тизими ва партиялараро рақобат, фракциялараро курашни янада мустаҳкамлашда ғоят муҳим аҳамият касб этади. Қонунда Ўзбекистоннинг ижтимоий-иқтисодий ҳаётига доир энг муҳим масалалар юзасидан ҳукуматнинг ҳар йили ўз маърузаларини парламентга тақдим этиш мажбурияти ҳам назарда тутилмоқда.

    Сенаторлар Конституциянинг 98-моддасида Вазирлар Маҳкамасининг ваколатлари ва ҳуқуқларини аниқлаштиришни ва кенгайтиришни назарда тутадиган нормаларнинг мустаҳкамлаб қўйилиши муҳимлигини таъкидлади.

    Хусусан, Вазирлар Маҳкамасининг зиммасига самарали иқтисодий, ижтимоий, молиявий сиёсатни, пул-кредит сиёсатини амалга ошириш, илм-фан, маданият, таълим-тарбия, соғлиқни сақлаш ҳамда иқтисодиёт ва ижтимоий соҳанинг бошқа тармоқларини ривожлантириш бўйича дастурларни ишлаб чиқиш ҳамда амалга ошириш учун масъулият юклатилмоқда. Вазирлар Маҳкамаси давлат ва хўжалик бошқаруви органларининг ишини мувофиқлаштиради ва йўналтиради, қонунда белгиланган тартибда уларнинг фаолияти назорат қилинишини таъминлайди.

    Конституциянинг 32-моддасига киритилаётган тузатишлар ижтимоий-иқтисодий ва гуманитар соҳалардаги ғоят муҳим вазифаларни ҳал қилишда фуқаролик институтларининг роли ва аҳамиятини анча кучайтиради. Ушбу модданинг Ўзбекистон Республикаси фуқаролари жамият ва давлат ишларини бошқаришда ўзини ўзи бошқариш, референдумлар ўтказиш ва давлат органларини демократик тарзда ташкил этиш орқали иштирок этиш ҳуқуқига эга эканлигини белгилаб берадиган нормаси бу ҳуқуқ давлат органлари фаолияти устидан жамоатчилик назоратини ривожлантириш ва такомиллаштириш йўли билан ҳам амалга оширилиши ҳақидаги норма билан тўлдирилмоқда.

    Маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларининг мустақиллигини ва айни вақтда вакиллик органи олдидаги масъулиятини кучайтириш мақсадида Конституциянинг 103-моддаси вилоят, туман ва шаҳар ҳокимининг ижтимоий-иқтисодий ривожланишнинг энг муҳим ва долзарб масалалари юзасидан ҳисоботлар тақдим этиш мажбуриятини белгилайдиган норма билан тўлдирилмоқда. Ушбу ҳисоботлар бўйича халқ депутатлари Кенгашлари тегишли қарорлар қабул қилади.

    Сенаторлар Конституциянинг 117-моддасига киритилаётган тузатишлар алоҳида аҳамиятга эгалигини ҳам кўрсатиб ўтдилар. Бу тузатишлар парламент томонидан тузиладиган мустақил конституциявий орган сифатидаги Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссиясининг фаолиятини ташкил этиш, унинг ишлаши ва мақомининг конституциявий асосларини мустаҳкамлаб қўйди. Конституцияда Марказий сайлов комиссияси фаолиятининг мустақиллик, қонунийлик, коллегиаллик, ошкоралик, одилликдан иборат асосий принциплари мустаҳкамланмоқда. Буларнинг барчаси сайлов тизимини янада демократлаштириш йўлидаги муҳим қадамдир. Қонун сенаторлар томонидан маъқулланди.

    Шундан кейин сенаторлар «Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг айрим моддаларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида (32, 78, 93, 98, 103 ва 117-моддаларига)»ги Ўзбекистон Республикасининг Қонуни қабул қилинганлиги муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақида»ги Қонунни кўриб чиқдилар ва маъқуллади. Ушбу Қонунга мувофиқ амалдаги қонун ҳужжатларининг нормалари Ўзбекистон Республикасининг Конституциясига киритилган тузатишларга мувофиқлаштирилди.

    11.04.2014, 11:19   Изоҳ (0)   10669
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Ўзбекистонда дам олиш кунлари кучли шамол кутилади

    11.04.2014, 11:06

    Тошкентда очилган тиббиёт соҳасидаги кўргазмаларда 20 мамлакатдан 150 компания ўз маҳсулотларини намойиш этди

    10.04.2014, 17:10

    Бухорода мусиқали фаввора, миллий кафе ва шийпончалардан иборат янги хиёбон қурилади

    10.04.2014, 14:47

    Ўзбекистонда беш миллион киши биометрик паспортга эга бўлди

    10.04.2014, 14:26

    «Дарё»нинг кирилл алифбосидаги талқини ишга тушди

    10.04.2014, 13:39

    2013 йилда Ўзбекистон ва Россия ўртасидаги пул ўтказмалари ҳажми 7 млрд доллардан ошди

    10.04.2014, 13:06
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    APEX BANKдан бизнес учун индивидуал хизмат кўрсатиш — бу қулайлик билан бизнес юритиш демакдир


    Onix 100 миллион сўм кешбек акциясини қайта йўлга қўйди 


    #BirBirimizga: Ўзбекистондаги эълонлар хизмати қандай қилиб ҳар бир нарсага иккинчи умр берувчи кампанияни ишга туширди


    “Боғибаланд”да анжир сайли: Самарқандда миллий мева байрами бўлиб ўтди 


    Way II компанияси ўз инвесторларига дивиденд тўловларини амалга оширди


    Сувчилар мактаби — Президент ташаббусининг амалий натижаси


    Uzbekistan Airways билан Истанбулга фойдали парвоз қилинг!


    Наманган, Фарғона ва Андижон Pepsi Music Fest қуввати билан бирлашди!


    Universalbank ўзини ўзи банд қилган фуқаролар учун янги “Микрокредит 300 ”ни ишга туширди 


    Енгиллик куч билан бирлашганда: 2025 йилнинг талабалар учун мўлжалланган тўртта ASUS ноутбуки 


    HAVAL Ўзбекистонда янги моделларни намойиш этди: HAVAL H6 Facelift ва HAVAL H9 тақдимот кечаси


    “Янги Ўзбекистон” боғи йўллари ёпилгани ҳақидаги хабарлар асоссиз 


    HONOR талабаларни қўллаб-қувватловчи акцияни эълон қилди 


    Pepsi Taste Challenge 2025: Pepsi яна олдинда — Ўзбекистонда 59,28% овозга сазовор бўлди 


    Kapitalbank ва Корпоратив спорт ассоциацияси ҳамкорлик меморандумини имзолади

     

    Тавсия этамиз

    АҚШ президенти 6 та урушни тўхтатганини даъво қилди. Аслидачи?

    20 август, 11:05
    Audio Icon

    Кичик хонада истиқомат, саратон ташхиси ва тарихий рекорд. Ҳамзат Чимаевнинг чемпионликка қадар босиб ўтган машаққатли йўли ҳақида

    19 август, 14:57

    Бельгия мактабларида телефондан фойдаланиш тақиқланади

    19 август, 11:31

    “Скибиди”, “делулу”: Кембриж луғатига TikTok’да машҳур бўлган ўсмирлар сўзлари қўшилди

    19 август, 10:36
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Италия мураббийлари ассоциацияси Исроил терма жамоасини мусобақалардан четлатишни талаб қилмоқда

    Дунё | 20 август, 12:48

    Pepsi Taste Challenge 2025: Pepsi яна олдинда — Ўзбекистонда 59,28% овозга сазовор бўлди

    Реклама | 20 август, 12:00

    Ўзбекистонда Намунали хавфсиз уйлар ташкил қилинади 

    Ўзбекистон | 20 август, 12:46

    Буюк Британияда эркак ўргимчак чақишидан вафот этди

    Дунё | 20 август, 12:36

    Украинага 10 га яқин давлат қўшин юбормоқчи — Bloomberg

    Дунё | 20 август, 12:13

    “Қойил қолмай илож йўқ”. Малика Диана папарацсилар таъқиб қилмаслиги учун қандай айёрона усул ўйлаб топган?

    Шоу-бизнес | 20 август, 11:57

    Ходимларга нисбатан ўринсиз сўзлар ишлатган “Андижон сув таъминоти” директорига чора кўрилди

    Ўзбекистон | 20 август, 11:55

    Нигериядаги масжидда намоз вақти 27 киши ўлдириб кетилди

    Дунё | 20 август, 11:43
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.