Италия ҳукумати судга мамлакатнинг собиқ бош вазири Сильвио Берлусконини жазо муддатини ўташ учун қариялар уйига юборишни таклиф этди. Бу ҳақда Reuters ахборот агентлиги хабар берди.
Манбада айтилишича, Берлускони қариялар уйида ҳафтада бир кун ишлайди. Қолган кунлари уй қамоғида бўлиши белгиланган. Шунингдек, собиқ бош вазир ўзини намунали тутган тақдирда жазо муддати 9 ойга камайтирилиши мумкин.
Аввалроқ Берлускони Mediaset солиқ ишларидаги фирибгарликлари учун 4 йиллик қамоқ жазосига ҳукм этилган эди. 2013 йил август ойида мамлакат Кассация суди мазкур ҳукмни тасдиқлади. Аммо ушбу айблов ҳалигача қонуний кучга кирмади.
Бироқ Берлусконига узоқ муддатли қамоқ жазоси хавф солмаяпти. Собиқ бош вазирнинг жазо муддати амнистия билан 1 йиллик қамоқ жазосигача енгиллатилиши мумкин. Шунингдек, Берлусконининг ёшини ҳисобга олган ҳолда қамоқ жазоси жамоат ишларига жалб этиш билан ўзгартирилиши мумкин. Эслатиб ўтамиз, 2013 йилда собиқ бош вазир 77 ёшни қарши олди.
10 апрель, пайшанба куни суд жазо тури борасидаги ўзининг сўнгги қарорини эълон қилиши белгиланган.
Изоҳ (0)