Украина Олий Радасида Россия Федерацияси фуқароларини Украина фуқаролигига олиш шартларини соддалаштириш бўйича қонун лойиҳаси рўйхатга олинди, дея хабар беради УНИАН.
Лойиҳа муаллифлари саналган «Баткившчина» ва «УДАР» партияларининг халқ депутатлари эътироф этишларича, у Қримнинг Россия Федерацияси таркибига киришига норозилик тариқасида Россия фуқаролигидан бош тортаётган кишиларга тааллуқлидир.
Унга мувофиқ, бундай фуқаролардан қонунда белгиланган маълум муддатгача Украина ҳудудида истиқомат қилиш, эмиграция учун рухсатнома олиш ҳамда давлат тилини мукаммал билиш талаб этилмайди.
Бироқ фуқароликни қабул қилганларидан сўнг улар икки йил муддат ичида давлат тилини «тушуниш ва мулоқот қилиш даражасида» билишлари талаб этилади.
Изоҳ (0)