Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

2 апрелдан 3 апрелга ўтар тунда Чилида яна ер силкиниши кузатилди. Бу сафар зилзила магнитудаси 7,8 баллга тенг бўлди, дея хабар қилади Реутерс ахборот агентлиги.

Фото: телеграф.cом.уа

Фото: телеграф.cом.уа

Зилзила эпимаркази Икике шаҳридан 19 километр жанубда, 20 километр чуқурликда эканлиги аниқланди. Зилзила сабабли вайронгарчилик ёки инсонлар жабрланиши ҳолатлари ҳақида ҳозирча хабар берилмаётир. Сейсмологларнинг фикрича, бу галги ерости силкиниши оқибатида йирик сунами ҳосил бўлиши хавфи йўқ.

Эслатиб ўтамиз, 2 апрел куни ҳам Чилида зилзила кузатилган, сунами хавфи мавжудлиги сабабли 900 минг киши евакуация қилинган эди. Кейинги хабарларга кўра, ўша зилзила қурбонлари сони олти нафарга етган, шунингдек, бу табиий офат сабабли қўшни Перуда тўққиз киши жароҳатланган.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Дунё
“Экологик офат”: Каховка ГЭС портлашининг бешта даҳшатли оқибати
Кино
“Одамларга инсониятни қириб юборувчи кометадан қайсидир машҳур хонанданинг ишқий муносабати қизиқроқ…” — “Тепага қараманг” фильми ҳақида
Дунё
Шимолий Кореяда ўз жонига қасд қилувчилар сони кўпаймоқда