SKOLKOVO бошқарув мактаби портфелида 80 дан зиёд ўқув бизнес-дастурлари тақдим этилган бўлиб, улар трансформация жараёнини йўлга қўйиш ва етишмаётган салоҳиятларни ривожлантиришда ёрдам беради.
Март ойи бошларида Тошкентга Москвадан амалий ташриф билан SKOLKOVO бошқарув мактаби раҳбари Александр Ким бошчилигида ушбу муассаса делегацияси келди. Қисқа лекин сермазмун сафар давомида меҳмонлар Ўзбекистоннинг етакчи банклари вакиллари билан учрашдилар, БеWoman Марказий Осиё аёллар форумида Мактаб тақдимотини ўтказдилар ва битирувчилар билан нонушта қилдилар.
SKOLKOVO мактабини мамлакатимиз билан узоқ амалий ва таълим алоқалар боғлаб келади: мактаб фаолияти давомида Ўзбекистондан қарийб 150 киши унинг тингловчиси бўлди, шулардан 16 нафари бизнес етакчиларини мавзуий клубларга бирлаштирувчи битирувчилар ҳамжамиятининг аъзоси саналади. Мактаб бизнес-ҳамжамиятларни нимаси билан бунчалик жалб қилади?
Профессионал бизнес-таълим
Замонавий жўшқин ўзгариб бораётган дунёда таълим – тараққиётнинг асосий шартларидан биридир. Мактаб бизнес-дастурлари дунёқарашни сезиларли кенгайтиришдагина эмас, балки ҳар қандай вазиятда бизнесни бошқариш асосларини чуқур тушуниш малакасига ҳам эга бўладилар, тараққиёт стратегиясини белгилаш ва уни амалга ошириш воситаларини тўғри танлашни ўрганадилар. Бугунги кунда Ўзбекистонга тобора кўпроқ халқаро брендлар келмоқда, демак номзодларга талаблар ошиб, меҳнат бозорида рақобат кучаймоқда. Реал тажриба, чет тилларини билиш, қўшимча MBA/ЭMBA таълимнинг мавжудлиги бошқалар орасида потенциал номзодни ажратиб кўрсатувчи сифат белгиси бўлиб бормоқда.
Бир томондан технологиялар сабабли, бошқа томондан инсонлараро мулоқотга бўлган эҳтиёж туфайли, Мактабда таълимнинг ноёб гибрид формати юзага келди ва эндиликда амалда бирорта ҳам дастур усиз ўтмайди. Дедлайнгача исталган пайтда танишиб чиқиш мумкин бўлган, олдиндан ёзиб олинган маърузалар иш жадвалида бўш вақт ажратиши қийин бўлган инсонлар учун максимал даражада қулайдир.
Кучли таълим дастурлари
Бошқарув мактаби Россия ва дунёнинг етакчи ўқитувчиларида профессионал бизнес-таълим ва ўқишни таклиф этиб, кенг кўламдаги вазфиаларни ҳал қилади. Маҳсулот портфели оқилона равишда ҳам бизнес, ҳам ушбу бизнес асосида турувчи шахс ривожининг барча босқичларига мослаштирилган. Мактабнинг портфелида аудиториянинг турли сегментларига йўналтирилган 80 дан зиёд дастурлар мавжуд, жумладан:
— болалар ва ўсмирлар учун;
— етакчи аёллар учун;
— кичик ва ўрта бизнес, стартаплар учун;
— давлат сектори вакиллари учун;
— халқаро MBA ва ЭMBA стандарти;
— модулли ва димпломли тармоқ дастурлари;
— ихтисослашган дастурлар (масалан, SKOLKOVO бошқарув мактабини ва МФТИнинг қўшма бизнес-бакалавриати, унда талабалар стандарт равишда 4 йил ўқийдилар ва иккита диплом оладилар);
— ва кўплаб бошқалар.
Бундан ташқари, компаниялар учун амалий менежмент ва рақамли трансформациядан тортиб халқаро масштаблаш ва етакчиликкача бўлган турли-туман мавзулар бўйича корпоратив таълим дастурлари ўтказилади. Шу кунга қадар 350 дан зиёд шундай ечимлар яратилган, уларда 38 мингдан зиёд мутахассис таълим олди. Янги билимлар бизнесга келгуси ривожланиш йўналишини белгилашда, трансформация жараёнини йўлга қўйишда ҳамда олий ва ўрта бўғин ходимларда етишмаётган салоҳият ва кўникмаларни ривожлантиришда ёрдам беради.
Қулай тўлов ва хорижий диплом
Таълим давомийлиги ва курс якунланганлиги ҳақидаги ҳужжат шакли тингловчи қайси дастурда ўқиётганига боғлиқдир. Мактабда керакли салоҳиятларни аниқ ва тез ўзлаштиришга ёрдам берувчи қисқа муддатли – 1-2 кунли дастурлар мавжуд. Узоқ муддатли дастурлар ҳам бор. Масалан, флагман дастурлар – MBA ва Executive MBA бир ярим йилдан кўпроқ давом этади, улар лойиҳалар устида гуруҳда ишлашни, имтиҳонлар ва халқаро намунадаги дипломни назарда тутади.
Яхши таълимий ечимнинг таннархи доимо салмоқли бўлган, бу Мактаб таълим дастурларига ҳам тааллуқли. Таълим нархи танланган дастурга боғлиқ. Уларнинг айримларида грантлар танлови ўтказаилади, улар билан таълимнинг 100 фоизгача нархини қоплаш мумкин. Ғолиб бўлиш учун саралаш таомилини ўтишнинг ўзи етарли эмас, балки ишларни қабул қилувчи комиссияга ноанъанавий фикр юритиш усулини ҳам намоён этиш зарур. Лотереядаги каби ютиб олиш эмас, спорт мусобақасида бўлганидек муносиб бўлиш ва исботлаш керак.
Масалан, MBA дастури учун грант олишнинг иккита варианти бор: кейсларни ҳал қилиш ёки ўз лойиҳасини тақдим этиш. Мактаб ўзи учун турли тафаккур тарзига эга инсонларни фарқлайди: тадбиркор сифатида ривожланишни режалаштирганлар ва ўзини корпорацияда кўрувчилар. Шундан кейин ўқув синфининг ичида, инсонлар ўз турфа хилли эканликлари ҳисобига бир-бирларини бойитишлари учун, микс қилинади.
Тенгсиз салоҳият ва самарали нетворкинг
SKOLKOVO мактаби берадиган профессионал таълим асосида янги билим манбаларини мунтазам излаш, жаҳон даражасидаги технологияларни қўллаш ётади. Мактаб дастурларининг энг катта қисми қўшимча салоҳиятни шакллантириши керак бўлган аудиторияга мўлжалланган, шу сабабли тингловчиларнинг аксарияти – бу олий маълумотга эга кишилардир.
Курслар тингловчилари махсус юқори интеллектуал муҳитга тушадилар, чунки барча дастурларга кўплаб мезонлар бўйича жиддий саралаш бўлади. Мактаб бизнес ва бошқарувнинг турли соҳаларида билим ва кўникмаларга эга ҳамда уларни гуруҳдошлари билан баҳам кўрадиган инсонларни излайди. Диплом дастурларининг битирувчилари Алумни ҳамжамиятига кирадилар, у ҳозиргача бир неча минг кишини бирлаштирди. Ҳамжамият қатнашчилари таҳсилдан кейин ҳам алоқада қоладилар, тажриба ва маслаҳатлар билан ўртоқлашадилар, бир-бирларига керакли контактлар топиш ва кадрлар масаласини ҳал қилишда ёрдам берадилар.
Сўнги пайтларда SKOLKOVO бошқарув мактаби Москвадаги таълим дастурига ўзбекистонлик талабаларнинг салмоқли оқимини қайд этмоқда. Масалан, EMBAга, “HR – бизнес учун ҳамкор сифатида”, етакчилик салоҳиятини ривожлантириш дастурига қизиқиш катта. Айнан шу сабабли, Мактаб Ўзбекистон таълим институтлари билан ҳамкорликни кенгайтириш ниятида ва қўшма дастурларни жорий этиш имкониятини кўриб чиқмоқда. Ўқув ташкилотлари икки томон учун фойдали шаклда қимматли тажрибалар алмашишлари ва маҳаллий бизнеснинг нозик жиҳатларини жойларда ўрганиш учун сайёр ўқув модулларини ташкил этишлари мумкин.
2024 йилда SKOLKOVO мактаби Ўзбекистонда иккита йирик корпоратив лойиҳани ўтказмоқда ва режаларга кўра, 2026 йилга бориб корпоратив маҳсулотлар портфелининг 30%гачаси Ўзбекистондаги ва Қозоғистондаги лойиҳаларга тўғри келадиган бўлади.
Сайтда мактаб дастурлари билан батафсил танишишингиз ва ўзингизга мосини танлашингиз мумкин.
Реклама ҳуқуқи асосида