Рамазон ойи — мўмин-мусулмонлар учун муҳим ой бўлиб, бу ойда оила даврасида бўлиш одат тусига киради. Кўпчилик ўзбеклар байрамни яқинларидан узоқда нишонлашади. Аммо янги технологиялар туфайли, бир-бирингизни онлайн кўриш ва Profee.com тезкор пул ўтказмалари тизимидан фойдаланиб совға юборишингиз мумкин.
Буларнинг барчаси ҳақида мақолада гапириб берамиз.
Рамазон қачон бошланади?
Мусулмонларнинг муқаддас ойи бир кун давом этмайди. 2024 йилда Рамазон ойи 10 мартда бошланди. Рамазон бошланганда рўза тутиш ҳам бошланади.
Рамазон рўзаси ҳар бир мусулмон учун ўзгача даврдир. Рамазон ойида кунига камида 20 дақиқани оилангиз билан мулоқот қилишга бағишлаш муҳим, бу нафақат шахсий эътиқодингизни, балки оилавий ришталарни ҳам сезиларли даражада мустаҳкамлайди. Ҳозирги замонда, технология ривожи билан сиз ҳар доим Ўзбекистондаги оилангиз билан умумий қўнғироқни ташкил қилишингиз мумкин.
Афсуски, сизнинг ватанингиз ва янги яшаш жойингиз ўртасида кўпинча катта вақт фарқи бўлади, шунинг учун бирга ифторлик қилишнинг иложи бўлмайди. Кечқурунлари видео қўнғироқ орқали биргаликда нималар қилиш мумкинлиги ҳақида баъзи фикрлар билан бўлишамиз.
1. “Уйқудан олдин оилавий эртак”.
Таймерни 10 дақиқага ўрнатинг. Ҳамма бир хонада йиғилади. Навбат билан қисқа исломий ҳикояларни айтинг ёки ўқинг. Ислом дини бўйича тавсиялар қаторига “Исломий эртаклар хазинаси”, “Payғамбар алайҳиссаломнинг саҳобалари” ва бошқалар киради. Агар ҳикоя узун бўлса, 10 дақиқа давомида фақат унинг бошини ўқинг. Эртаси куни давом эттиринг. Ўқиш жараёнини шунчалик қизиқарли ва ифодали қилинг-ки, у ҳар бир тингловчининг диққат-эътиборини торсин. Бу нафақат болалар учун қизиқарли бўлади. Ҳикоялар катталар учун ҳам бўлиши мумкин, шунинг учун ота-оналар ва бошқа қариндошлар ҳам оилавий "Эртаклар"га жалб қилиниши мумкин.
2. Оилангиз билан онлайн ибодат қилинг.
Аксарият ибодатлар камдан-кам ҳолларда 20 дақиқадан кўпроқ вақтни олади, аслида бунинг учун 10 дақиқа ёки ундан камроқ вақт кетади. Биргаликда ўқиш учун дуони танланг ва барчани онлайн иштирок этишга унданг.
3. Zoom орқали бирга саҳарлик қилинг.
Ҳа, сизга вақт фарқи туфайли, жуда эрта, деярли тунда туриш қийин бўлар. Аммо бу сизни бир оила сифатида бирлаштиради. Бу ҳақда ҳадис бор. Payғамбаримиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламнинг баъзи саҳобалари: "Биз овқатланамиз, лекин тўймаймиз", дедилар. Шунда Payғамбар алайҳиссалом "Эҳтимол, алоҳида овқатланарсиз?", деб сўрадилар. Саҳобалар "Ҳа", деб жавоб беришди. Шунда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: "Бирга овқатланинглар ва таомларингиз устида Аллоҳнинг исмини зикр қилинглар. Бу сизга баракали бўлади", дедилар.
Рамазон ойида асосий қоида — бирга овқатланиш. Бу ҳадисдан маълум бўлганидек, фақат овқатланишдан кўра кенгроқ маънони ифодалайди. Бу нафақат жисмоний иштаҳамизни қондириш, балки дўстона мулоқотга бўлган руҳий ва ҳиссий эҳтиёжимизни ҳам қондиришдир. Бундай дўстликни оилаларимиздан кўра яхшироқ бўлган бошқа ким билан қуриш мумкин?
4. Рамазон ва Рўза ҳайитларида оилаларга пул ўтказиш мумкин.
Оила меҳмонлар учун ифторлик дастурхон тузади ва бунинг учун ёрдам жуда муҳим бўлади. Сиз Рамазон ойида ифторлик учун кечки овқатга буюртма беришингиз ва оилангиз ва дўстларингизга ёқимли туҳфа уюштиришингиз мумкин. Бунинг учун аввало Ўзбекистонда очилган картангизга пул ўтказишингиз керак бўлиши мумкин.
5. Байрамга келишга ҳаракат қилишингиз мумкин, бундан бутун оила бағоят хурсанд бўлади. Бунинг учун, албатта, Ўзбекистондаги картангизга ҳам пул ўтказиб қўйишингиз керак.
6. 10 дақиқалик онлайн Рамазон ҳунармандчилиги
Санъат ва ҳунармандчилик қизиқарли ва терапевтик бўлиши мумкин. Лекин ундан завқланиш учун молберт олдида соатлаб ўтириш шарт эмас. Рамазон ойига мослаб ажойиб ғояларни танлаш учун Googleъда “тез ва осон ҳунармандчилик” деб ёзишингиз мумкин. Барча керакли материалларни олдиндан тайёрланг, яқинларингизга керакли нарсаларни сотиб олинг, шунда ҳунармандчиликнинг ўзи ҳақиқатан ҳам 10 дақиқа ёки ундан камроқ вақтни олади. Фарзандларингиз видеоқўнғироқ орқали ўз совғаларини ясаш жараёнини кўрсатишсин. Бу бебаҳо онлар бўлади!
7. Рамазон, раҳм-шафқат ва мағфират ойи, — ёмон одатлардан воз кечиш ва янги фойдали кўникмаларни ривожлантириш учун энг яхши вақтлардан биридир, чунки мусулмонлар учун рўза тутиш нафақат овқат ва сувдан, балки ёмон фикрлардан ҳам тийилишни ўз ичига олади.
Рамазон ойида аввал қутилмоқчи бўлган ёмон одатларингизни ёзиб кўринг. Кейин одатни ташлаш учун қандай қадамлар қўйишни режалаштирганингизни ёзинг. Албатта, баъзи одатлардан воз кечиш бошқаларга қараганда қийинроқ бўлади. Айниқса, кўп йиллар давомида ўрганилган бўлса. Аммо озгинадан бошласангиз ҳам, ўзингизни такомиллаштириш учун қилган ҳар бир ҳаракатингиз катта ўзгаришларга олиб келади.
Фойдали одатга эга бўлишингиз ва раҳмдилроқ бўлишингиз мумкинлигини унутманг. Камбағалларга, болаларга, ногиронларга, жониворларга ёрдам бериш - Рамазонда ҳаммаси савоб. Хориждан Ўзбекистонга эҳсонларни ҳам онлайн юборишингиз мумкин.
Байрам учун ўз мамлакатингизга барча пул ўтказмаларини (хайрия, ифторлик ва байрамона дастурхонлар ва совғалар) Profee ёрдамида амалга ошириш мумкин. Компания Рамазон ва байрам кунларида махсус акция ўтказмоқда – фақат 14 апрелгача Ўзбекистонга пул ўтказмаларини евро ва бошқа Европа валюталарини сўмга конвертация қилиш учун комиссиясиз ва ўта қулай промо курс билан жўнатиш мумкин.
Profee – бу тез
Европанинг исталган картасидан Ўзбекистоннинг ҲУМО ва УзCард тўлов тизимлари карталарига ўтказмалар бир зумда амалга оширилади. Бундан ташқари, Profee энг осон рўйхатдан ўтиш тизимига эга. Рўйхатдан ўтиш бошланишидан биринчи муваффақиятли ўтказмагача бўлган бутун жараён беш дақиқадан кўп вақтни олмайди.
Profee билан Европадан Ўзбекистонга пул ўтказиш хавфсиз
Profee - Европа Иттифоқининг стандартлари ва қонунчилигига мувофиқ ишлайдиган расмий ЭМИ (элеcтрониc моней институтион) лисензиясига эга бўлган Европа компаниясидир. Компаниянинг хавфсизлик сертификатлари ўз вақтида янгиланиб туради. Шу билан бирга, Profee нафақат тартибга солувчи органларнинг қонуний талабларига риоя қилади, балки ўзининг юқори технологияли ечимларини, шу жумладан маълумотларни ҳимоя қилиш учун ҳам ишлаб чиқади.
Фойдаланишда оддий ва қулай
Profee сайти ва мобил иловаси - иккаласи ҳам интуитив, содда интерфейсга эга. Profee билан сиз картадан ҳам, Apple, Google Payъдан, шунингдек, СEPA, Sofort орқали Европа банк ҳисобварағидан пул ўтказишингиз мумкин. Хизматнинг сифати ва хавфсизлиги ўтказма усулига боғлиқ эмас. Profeeъдан нафақат Ўзбекистонга, балки дунёнинг 65 дан ортиқ мамлакатларига пул ўтказишингиз мумкин.
Profee билан Европадан Ўзбекистонга пул жўнатиш учун нима қилиш керак?
1.Хизматда рўйхатдан ўтинг
Тўлиқ исмингизни, телефон рақамингизни, электрон почта манзилингизни, фуқаролигингиз давлатини (масалан, Ўзбекистон), Европада истиқомат қилаётган давлатингизни ва ундаги манзилингизни (масалан, Германия) кўрсатиш кифоя. Тўлиқ рўйхатга олиш 2-3 дақиқа давом этади.
2.Мамлакатлар, миқдор, олувчи ва жўнатувчи маълумотларини киритинг
Қабул қилувчига УзCард ёки ҲУМО карта рақами ҳамда картада ёзилганидаги каби исми ва фамилияси керак бўлади. Юборувчидан бошқа ҳеч нарса талаб қилинмайди.
Юборувчи ўзининг Европа картаси ёки ҳисоб маълумотларини тақдим этиши керак. Ёки Google Pay ҳамда Apple Payълардан бирини танлаши лозим.
3️. Пулни ўтказинг
Барча маълумотларни киритганингиздан сўнг, сиз қанча пул юборилаётганини, қаердан ва қаерга юборилишини текширишингиз керак бўлади. Ўтказма тасдиқлангандан кейингина банкка сўров юборилади. Картадан тўлов банкдан хавфсизлик кодини киритгандан сўнг амалга оширилади.
Кўпчилигимиз Рамазон ойига тоза, тақводор ниятлар билан кирамиз. Намозларимизни мукаммал амалга ошириш, Қуръон ўқиш, Ислом динини ўрганиш, хайрия ишларини кўпайтириш ва умумий хайрли ишларимизни кўпайтиришни режалаштирамиз. Бироқ, режаларга риоя қилиш ҳар доим ҳам осон эмас, айниқса сиз уйдан узоқда, бегона юртда бўлганингизда.
Аммо оилангиз билан ҳар куни мулоқот қилиш ва ҳар икки томоннинг доимий қўллаб-қувватлаши нурли Рамазон ойида режалаштирган ҳамма ниятларингизни амалга ошириш учун ажойиб мотивация бўлади.
Реклама ҳуқуқи асосида