Наманган вилоятида алимент тўламай юрган эркак бошқа хотинининг уйида яширингани аниқланди. Бу ҳақда МИБ ахборот хизмати “Дарё”га хабар берди.
Маълум бўлишича, эркак турмуш ўртоғи билан 2022 йилда ажрашган. Суд буйруғига кўра, ундирувчи Н.Ж. фойдасига бир нафар фарзанди учун вояга етгунга қадар ҳар ойда топган даромадидан 4/1 миқдорида алимент ундирилиши белгиланади.
Қарздор эса шу кунга қадар умуман тўлов қилмаган. Давлат ижрочиси яшаш хонадонига борса йўқ бўлган, тайинли бир жойда ишламайди. Натижада қарздорлик тўпланиб, 24,3 миллион сўмга бориб етади. Унга нисбатан март ойида қидирув эълон қилиниб, топиш чоралари кўрилди.
Олинган маълумотлар фойда бериб, норасмий никоҳдан ўтган турмуш ўртоғиникида яшаб юргани маълум бўлди. Бошқарма қидирув шўбаси инспектори томонидан ушланиб, давлат ижрочига топширилди. Бу бўйича тўпланган ҳужжатлар судга тақдим этилди ва мазмунан кўрилиб, 15 сутка маъмурий қамоқ жазоси тайинланди.