ФИФА миллий терма жамоаларнинг янгиланган рейтингини эълон қилди.
Унга кўра Ўзбекистон миллий терма жамоаси аввалги ўрнидан 2 поғонага юқорилаб, 64-ўриндан жой олди. Бундан аввал эълон қилинган рейтингда Сречко Катанес бошқарувидаги терма жамоа 66-ўринни эгаллаб турган эди.
Ўзбекистон терма жамоаси Осиё жамоалари орасида 8-ўринни банд этган.
Терма жамоа сўнгги учрашувини Гонгконгга қарши ўтказди. Жаҳон чемпионати саралаш ўйинларидан ўрин олган учрашувда Ўзбекистон терма жамоаси “Бунёдкор” стадионида 3:0 ҳисобида ғалаба қозонган эди.