Анимацион фильмлар фақат болалар учун эмас: ёш улғайган сари сатрлар орасига яширинган нуянсларни тушуниш янада қизиқарли бўлади.
“Коралина” (2008)
- Жанр: мультфильм, фантастика, оилавий, саргузашт
- Режиссёр: Генри Селик
- Ролларда: Дакота Феннинг, Кейт Девид, Тери Хетчер, Женнифер Сондерс, Дон Френч
2009 йилда Нил Гейман ҳикоясига асосланган тўлиқ метражли қўғирчоқлаштирилган мультфильм. Дакота Феннинг янги уйида худди оиласидек, аммо тугмачалар билан тўлдирилган сирли оламни кашф этган ёш қиз Коралинага овоз берган.
“Руҳлар олами” (2001)
- Жанр: аниме, мультфильм, фантазия, саргузашт, оилавий
- Режиссёр: Хаяо Миязаки
- Ролларда: Руми Хираги, Мию Ирино, Мари Нацуки, Такаши Наито, Ясуко Савагучи
Ота-онасини афсундан озод қилиш ва уларни инсонлар дунёсига қайтариш учун руҳлар оламига кириб қолган ёш қиз ҳақидаги фантастик аниме.
“Коко сири” (2017)
- Жанр: мультфильм, фантастика, комедия, саргузашт, оилавий
- Режиссёр: Ли Ункрич, Адриан Молина
- Ролларда: Энтони Гонсалес, Гаэл Гарсия Бернал, Бенжамин Братт, Аланна Убек, Рене Виктор
Мексикада нишонланадиган Ўликлар кунига бағишланган “Коко сири” мультфильми Мигел исмли болакай ҳақида бўлиб, у тасодифан марҳумлар дунёсига тушиб қолади. У ерда катта бобоси билан учрашади ва унинг ёрдами билан оиласидаги ланъатни олиб ташлашга ҳаракат қилади.
“Паддингтон саргузаштлари 2” (2017)
- Жанр: фантастика, комедия, оилавий
- Режиссёр: Пол Кинг
- Ролларда: Бен Уишоу, Хью Бонневил, Салли Хокинс, Хью Грант, Мадлен Харрис
Паддингтоннинг давомини рўйхатимизга киритмаслик нотўғри бўларди. Фильмнинг иккинчи қисмида холасининг туғилган куни учун ажойиб совға излаётган ва қилмаган жиноятида айбланаётган айиқ ҳақида ҳикоя қилинади.
“Рататуй” (2007)
- Жанр: мультфильм, саргузашт, комедия, оилавий, фантазия, драма
- Режиссёр: Бред Бирд, Ян Пинкава
- Ролларда: Паттон Освалт, Иан Ҳолм, Лоу Романо, Брайан Деннехи, Питер Сон
Pixar’нинг мазкур мультфильми Реми исмли сичқонча ҳақида бўлиб, у Париж ресторанидаги фаррош билан дўстлашиб, ошпаз бўлиш орзусини амалга оширишга қарор қилади. Ушбу блокбастер 2007 йилда энг яхши анимацион фильм учун “Оскар”ни қўлга киритган.
“Париж махлуқи” (2010)
- Жанр: мультфильм, илмий фантастика, фантазия, мелодрама, комедия, саргузашт, оилавий
- Режиссёр: Бибо Бергерон
- Ролларда: Ванесса Парадис, Метю Чедид, Гад Элмалеҳ, Франсуа Клузет, Лудивин Сане
Париж фуқароларини даҳшатга солган ҳашаротга ўхшаш йиртқич ҳайвон аслида меҳрибон бўлиб чиқади. Готика услуби ва 1910 йилдаги Парижнинг ёрқин тасвири билан ўзига жалб этувчи компьютерда ишланган ажойиб анимация.
“Пакана бурунбой” (2003)
- Жанр: мультфильм, мусиқий, фантазия, оилавий
- Режиссёр: Илья Максимов
- Ролларда: Алберт Асадуллин, Елена Шулман, Евгения Игумнова, Наталя Данилова, Игор Шибанов
Маҳаллий “Мелница” студиясининг биринчи тўлиқ метражли фильми ҳайратланарли даражада жиддий, чиройли ва таъсирчан анимацион асардир. Муаллифлар Вилгелм Гауффнинг ҳақиқий севги ва дўстликнинг қудрати ҳақидаги худди шу номдаги эртакнинг романтик руҳини қамраб олишга муваффақ бўлган.
“Эл-Дорадога йўл” (2000)
- Жанр: мультфильм, мусиқий, фантазия, комедия, саргузашт, оилавий
- Режиссёр: Бибо Бергерон, Дон Пол, Жеффри Катзенберг
- Ролларда: Кевин Клайн, Кеннет Брана, Рози Перес, Арманд Ассанте, Эдвард Жеймс Олмос
DreamWorks анимацион студиясининг дастлабки йилларига хос бўлган тарихий мультфильм. Олтин шаҳарни қидираётган икки фирибгарнинг ҳикояси классик романларини эслатади ва машаққатли қўлда чизилган анимация билан тўлдирилади.
“Уддабурон жаноб Фокс” (2009)
- Жанр: мультфильм, драма, комедия, криминал, саргузашт, оилавий
- Режиссёр: Уэс Андерсон
- Ролларда: Жорж Клуни, Мерил Стрип, Жейсон Шварцман, Билл Мюррей, Уоллес Володарский
Уэс Андерсоннинг 1970 йилда Роалд Далнинг худди шу номдаги болалар китоби асосидаги стоп-моушн комедияси. Бу мультфильмни нафақат болалар, балки катталар ҳам томоша қилиши тавсия этилади.
“Бошқотирма” (2015)
- Жанр: мультфильм, оилавий, комедия, фантазия
- Режиссёр: Пит Доктер, Роналдо Дел Кармен
- Ролларда: Эми Фоҳлер, Филлис Смит, Ричард Кинд, Билл Хейдер, Льюис Блек
Disney ва Pixar’нинг қизиқарли ва таъсирли ҳамкорлиги натижаси. Воқеалар Ралли исмли қизнинг онгида содир бўлади, у ерда бешта ҳиссиёт яшайди. Улар қизнинг ҳаракатларини бошқаради ва турли хил ҳаётий шароитларда — бошқа шаҳарга кўчиб ўтиш ёки ўсмирлик даврига қадам қўйишда унга ёрдам беради.
“Ўйинчоқлар тарихи” (1995)
- Жанр: мультфильм, фантастика, комедия, саргузашт, оилавий
- Режиссёр: Жон Лассетер
- Ролларда: Том Хенкс, Тим Аллен, Дон Риклс, Жим Варни, Уоллес Шон
Ҳеч бир анимацион фильмлар рўйхати Pixar’нинг Голливуд йўналишини ўзгартирган дебют фильми “Ўйинчоқлар тарихи”сиз тўлиқ бўлмайди. Фильм рақамли анимацион фильмларнинг янги даврини бошлаб берди.
“Ўргимчак одам” (2018)
- Жанр: мультфильм, илмий фантастика, фантастика, жангари, комедия, саргузашт, оилавий
- Режиссёр: Боб Персичетти, Питер Ремси, Родни Ротман
- Ролларда: Шамеик Мур, Жейк Жонсон, Хейли Стейнфелд, Маҳершала Али, Брайан Тайри Генри
Ўргимчак одам ҳақидаги биринчи анимацион фильм қизиқарли, жонли ва визуал жиҳатдан ҳайратланарли ютуқдир. 2018 йилги фильм анимация, овоз бериш маҳорати, ҳазил ва саундтрек учун мукофотларни, шунингдек, энг яхши анимацион фильм учун “Оскар”ни қўлга киритган.
“Сенинг исминг” (2016)
- Жанр: аниме, мультфильм, фантастика, драма, мелодрама
- Режиссёр: Макото Синкай
- Ролларда: Рюносуке Камики, Моне Камишираиши, Рё Нарита, Аои Юки, Нобuнага Шимазаки
“Сенинг исминг” замонавий япон анимациясининг асосий режиссёрларидан бири бўлган Макото Синкайга машҳурлик келтиради. Токиолик йигит ва қишлоқдан келган қиз ўртасидаги ғайритабиий муносабат ҳақида ҳикоя қилувчи таъсирли ва қизиқарли ҳикоя.