Ижтимоий тармоқда Наманган давлат университети талабаси ўзини осиб, жонига қасд қилгани ҳақида хабарлар тарқалди. Университет маъмурияти ҳолат юзасидан маълумот берди.
Унда келтирилишича, университетнинг биология таълим йўналиши 3-босқич талабаси оилавий келишмовчилик сабабли ўз жонига қасд қилган ва вафот этган. Талаба ўқув жараёнида фаол, фанларни мунтазам равишда ўзлаштириб келган.
Марҳум талабанинг оила аъзолари университетга ҳеч қандай эътироз ва даъволари йўқлигини маълум қилган.
Айни пайтда тегишли ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар томонидан ҳолат юзасидан ўрганиш олиб борилмоқда.