Андижон вилоятининг Шаҳрихон туманининг «Қоракўрпа» маҳалласида жойлашган шифохонада газ портлади. Бу ҳақда Фавқулодда вазиятлар вазирлиги хабар берди.
Фото: ФВВ матбуот хизмати
Қайд этилишича, воқеа 11 февраль куни соат 11:30 да юз берган. Дастлабки маълумотларга кўра, ҳодиса оқибатида 7 киши жабрланган. Ҳалок бўлганлар ҳақида ҳозирча маълумот йўқ.
Изоҳ (0)