2021 йилда кўплаб ижодкорлар фарзандларининг никоҳ тўйини ўтказди. Қуйида якунланган йилда қайнота ва қайноналик мартабасига эришган ижодкорларни санаб ўтилади.
Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Муқаддас Холиқова 23 февраль куни қизи Зебинисони турмушга берди. Ёшларнинг никоҳ тўйида Ўзбек миллий академик драма театрининг барча актёр ва актрисалари ташриф буюришди. Келинсалом маросимини Муқаддас Холиқованинг дугоналари: Саида Раметова, Раъно Ярашева, Хосият Ҳусанова, Зуҳра Ашурова ва Маҳфуза Боботиллаевалар ўтказди.
Таниқли қизиқчи Шукурулло Исроилов 12 март куни ўғли Фарҳодни уйлантирди. Бир йил аввал қизи Муштарийбегимни турмушга берганди. Ўғли Фарҳоднинг тўйи Тошкентдаги Hyatt меҳмонхонасида катта дабдаба билан ўтказилди. Фарҳод ва Гўзални табриклаш учун Насиба Абдуллаева, Рашид Холиқов, Тоҳир Содиқов, Райҳон, Алишер Файз, DJ Piligrim, Муниса Ризаева, Милена Мадмусаева, Тимур Раҳмонов ва бошқа санъаткорлар тўйга ташриф буюрди. «Паризода» рақс дастаси раққосалари меҳмонларни чиройли рақслар билан хушнуд этди.
Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Шуҳрат Қаюмовнинг иккинчи ўғли Файзуллоҳ Ҳамидуллаев 2021 йилнинг 13 март куни уйланди. Файзуллоҳ ва Назирахоннинг никоҳ оқшоми Тошкент шаҳридаги «Ҳаёт» тўйхонасида бўлиб ўтди. Унда Шуҳрат Қаюмовнинг сухандон ҳамкасблари, хонандалар Мавлуда Асалхўжаева, Илҳом Фармонов, Диёрбек Маҳкамов сингари таниқли санъаткорлар ва «Элдидо» гуруҳи вакиллари ҳам хизматда бўлди.
Таниқли актриса Раъно Шодиева ўғли Диёрни Анастасия исмли қизга уйлантирди. Тўй 23 июль куни пойтахтдаги «Эзидиёр» ресторанида бўлиб ўтди. Диёр ва Анастасиянинг никоҳ оқшомида ўзбек шоу-бизнесининг кўплаб вакиллари иштирок этди.
23 август куни таниқли актриса Раъно Шодиева қизи Рахшонани узатди. Жамолиддин ва Рахшонанинг никоҳ тўйи Тошкентдаги ресторанлардан бирида бўлиб ўтди.
2021 йилнинг 30 август куни хонанда ва актёр Анвар Собиров тўнғич қизини турмушга берди. Тошкентда бўлиб ўтган тўй оқшомида хонанданинг яқин дўстлари, ҳамкасблари иштирок этди.
Азиз Ражабий 3 октябрь куни тўнғич қизи Музайянани турмушга берди. Ҳамма оталар қизини йиғлаб остонадан кузаца, хонанда «Қизим» таронасини ижро этиб, қизига оқ фотиҳа берди. Кумушранг келин либосидаги Музайяна отасининг унга аталган қўшиғидан севинди. Тўйда машҳур санъаткорлар ва эстрада вакиллари иштирок этди.
10 октябрь санасида хонанда Отабек Муҳаммадзоҳид тўнғич қизи Моҳинурбегимни турмушга берди. Хонанданинг хонадонидаги тўйга водийнинг кўзга кўринган барча санъаткорлари ташриф буюришди ва Моҳинурбегим ва Акбаржонга бахт тилашди. Биздаги маълумотларга кўра, куёв хонанданинг шогирдларидан бири.
Марҳум ижодкор Азиза Ниёзметованинг ўғли Миразиз 5 ноябрь куни уйланди. Дабдабали тўйда марҳуманинг ҳамкасблари иштирок этиб, икки ёшга бахт тилашди.
Мавзуга доир: 2021 йилда оила қурган ўзбек шоу-бизнеси вакиллари