Кўпчилик кўз атрофидаги терининг яхши кўринишини сақлаб қолиш учун уни ҳар куни озиқлантирувчи крем билан намлаш мақсадга мувофиқ деб ҳисоблайди. Аммо ушбу нозик қисм юз терисидан фарқли ўлароқ парвариш қилиш учун алоҳида ёндашувни талаб қилади.
Биринчидан, у анча нозик ва сезгир, қолаверса, ёғ безлари ҳам кам. Шу сабабга кўра, кўз атрофи териси эластиклигини эртароқ йўқотади ва юзда ёшга боғлиқ ўзгаришлар биринчи бўлиб намоён бўлади. Терининг ажинсиз ҳолатини узоқ вақт сақлаб қолиш учун ҳар куни кўз атрофидаги терини комплекс парвариш қилишга мурожаат қилиш керак. У уч босқичдан иборат – тозалаш, намлантириш ва озиқатлантириш.
Тозалаш
Бунинг учун терини қуритмайдиган юмшоқ тозалаш воситаларини танлаш лозим. Бу нафақат кўз қовоқларининг териси, балки бутун юз учун ҳам муҳимдир. Макияжни тозалаш учун зарарли бўлмаган маҳсулотлардан фойдаланиш керак – масалан, гидрофилик мой ёки сут.
Намлантириш
Намлаш босқичида фаол моддаларга бой махсус маҳсулотларни танлаш керак. Бунга гиалурон кислотаси, ўсимлик мойлари, сквалан, глицерин, пептидлар ва ёғли кислоталарга асосланган маҳсулотлар киради. Крем, гель ёки сиворотка (зардоб)ни чуқур сингдириш учун маҳсулотни ички бурчакдан ташқи бурчакка юмшоқ массаж ҳаракатлари билан қўллаш тавсия этилади.
Кўкариш ва шишдан қандай қутулиш мумкин?
Агар кўз остида кўкаришлар бўлса, таркибида ретинол, бакучиол ёки C витамини мавжуд косметик воситалардан фойдаланиш мумкин. Мутахассислар муздан фойдаланишни тавсия этмайди, чунки у юз нервининг шамоллашига олиб келади.
Изоҳ (0)