Uzbekistan Airways авиакомпанияси об-ҳаво ноқулайлиги сабаб бир қатор халқаро рейслар парвозини кечиктирди, деб хабар беради Telegram’даги «Новости Ташкентского неба» канали.
Улар орасида:
- HY-271 Тошкент—Истанбул;
- HY-717 Тошкент—Душанбе;
- HY-333 Тошкент—Дубай;
- HY-761 Тошкент—Олмаота рейслари мавжуд.
- HY-051 Тошкент—Урганч;
- HY-011 Тошкент—Нукус.
Telegram’даги «На бегу» канали муаллифининг ёзишича, 10 дақиқа давомида қайта ишлов берилган Тошкент—Истанбул рейси бўйича парвоз қилиши керак бўлган самолёт соат 10:45 ларда учиб кетган.
Аввалроқ «Ўзгидромет» Ўзбекистонда 17 ноябрь куни қор ёғиши кутилаётгани ҳақида огоҳлантирган эди. Қамчиқ довони йўлидаги қорни тозалашга 121 та техника ва 350 га яқин ишчи жалб этилган.