Мазали егуликни оила аъзоларингизга тайёрлаб беринг.
Керакли маҳсулотлар:
- сув — 300 мл;
- туз — бир чимдим;
- шакар — 1 чой қошиқ;
- сариёғ — 115 г;
- ун — 115 г;
- тухум — 4 дона;
- сут — 50 мл.
- пишлоқ — 60 мл;
- сариёғ — 25 г;
- ун — 25 г;
- сут — 250 мл;
- туз, мурч;
- қўзиқорин — 200 г;
- саримсоқ пиёз — 2 дона;
- пиёз — 1 дона.
- Сув, туз, шакар ва сариёғ қўшиб қайнатинг.
- Оловдан олиб, ун қўшиб аралаштиринг.
- 30-40 сония яхшилаб аралаштиринг.
- Тухум қўшинг ва аралаштиришда давом этинг.
- Хона ҳароратида совигандан кейин махсус қопчаларга солинг.
- Ёнғоқ шаклида сиқиб чиқаринг.
- Устига сут суртиб, 180 даража қизиган печга 12-15 дақиқага қўйинг.
- Эритилган сариёғга қирғичдан чиқарилган пишлоқ, ун қўшинг.
- Пишлоқли аралашмага туз ва мурч қўшинг.
- Қўзиқорин ва пиёзни майда кубик шаклида тўғраб чиқинг.
- Кўкатларни ҳам майдаланг.
- Қизиган ёғда 2-3 дақиқа давомида қовуриб олинг.
- Саримсоқ, мурч ва туз қўшинг.
- Кўкат қўшиб аралаштиринг.
- Хамирли аралашмани ўртасидан бўлиб, орасига начинка солиб чиқинг.