Марказий банк 10 сентябрдан хорижий валюталарнинг ўзбек сўмига нисбатан янги қийматини белгилади.
Унга кўра, долларнинг расмий курси 14,77 сўмга пастлаб, 10 668,09 сўмни ташкил қилди. Евро 0,39 сўмга пастлаб, 12 623,55 сўм бўлди.
Бундан аввал 27 августдан буён кўтарилиб келаётган долларнинг расмий курси 12,37 сўмга пастлаб, 10 682,86 сўмни ташкил қилганди. Мамлакатда ушбу валюта курси қаторасига иккинчи кун пастлади.
Республикадаги айрим тижорат банкларида эса 8 сентябрь куни доллар курси биринчи марта 10 750 сўмга қадар кўтарилганди.