Европа минтақасида ЖЧ—2022 саралаши 6-тури доирасидаги бир қатор учрашувлар 8 сентябрь, чоршанба куни бўлиб ўтди.
Англия сафарда Польша билан баҳс юритди ва учрашувга қўшиб берилган дақиқаларда ғалабани қўлдан чиқарди. Ҳарри Кейннинг 72-дақиқада урган голига Дамян Шиманьски 90+2-дақиқада жавоб қайтариб, мувозанатнинг тикланишига сабаб бўлди.
Германия меҳмонда Исландия дарвозасига жавобсиз 4 та тўп киритди. Немис жамоасининг голларига Серж Гнабри, Антонио Рюдигер, Лерой Сане ва Тимо Вернер муаллифлик қилди.
Испания Пабло Форнальс ва Ферран Торреснинг голларига эвазига Косовадан устун келди.
Италия эса ўз майдонида Литва устидан 5:0 ҳисобидаги ғалабани тантана қилди. Итальянлар сафида Мойзе Кин дублга эришган бўлса, Жакомо Распадори ва Жованни ди Лоренцо биттадан голга муаллифлик қилди, яна бир вазиятда литваликлар ярим ҳимоячиси Эдгарас Уткус ўз дарвозасини ишғол этиб қўйди.
ЖЧ—2022 саралаши
6-тур баҳслари
8 сентябрь, чоршанба
Польша – Англия 1:1
Голлар: 0:1 – 72 Кейн, 1:1 – 90 Шиманьски.Польша: Шченсни, Глик (Гелик, 80), Пухач (Рибус, 80), Давидович, Беднарек, Криховяк (Шиманьски, 68), Юзвяк (Франковски, 80), Lineтти, Модер, Букса (Швидерски, 63), Левандовски.
Англия: Пикфорд, Стоунз, Уокер, Магуайр, Шоу, Грилиш, Филлипс, Райс, Маунт, Стерлинг, Кейн.
Огоҳлантиришлар: Филлипс (7), Глик (45), Магуайр (45), Криховяк (60), Пухач (77), Lineтти (79), Шиманьски (90).
Италия – Литва 5:0
Голлар: 1:0 – 11 Кин, 2:0 – 14, автогол Уткус, 3:0 – 24 Распадори, 4:0 – 29 Кин, 5:0 – 54 Ди Лоренцо.Италия: Доннарумма (Сиригу, 46), ди Лоренцо, Ачерби, Бираги (Калабрия, 46), Бастони, Пессина, Кристанте, Жоржиньо (Кастровилли, 61), Бернардески (Скамакка, 62), Распадори, Кин (Берарди, 73).
Литва: Шеткус, Ласискас, Славискас (Бараускас, 46), Климавичюс (Тутишкин, 83), Вербискас, Уткус (Шаткус, 46), Сливка, Дапкус (Мегелайтис, 46), Казлаускас, Дубискас (Узела, 73), Новиковас.
Огоҳлантириш: Климавичюс (71).