Футбол бўйича Ўзбекистон Суперлигасининг 14-туридан ўрин олган сўнгги ўйинлар 8 август, якшанба куни бўлиб ўтди.
«Навбаҳор» Олмалиқда «Сўғдиёна» билан баҳс олиб борди. 21-дақиқада Шоҳруз Норхонов жиззахликларни олдинга олиб чиқди. Учрашув «Сўғдиёна»нинг кичик ҳисобдаги ғалабаси билан якунланди.
«Сўғдиёна» ушбу ғалабадан сўнг очколари сонини 27 тага етказди ва 2-ўринга чиқиб олди. «Навбаҳор» эса 17 очко билан 8-ўринда бормоқда.
«Қўқон-1912» ва «Турон» жамоалари Яйпандаги стадионда ўзаро баҳсга киришди. 71-дақиқада Славко Лукич қўқонликларни олдинга олиб чиққан бўлса, 73-дақиқада майдонга тушганига 2 дақиқа бўлган Ким Бо Ёнг ҳисобни тенглаштирди. 79-дақиқада Суннатилла Абдуллажоновнинг голидан кейин «Турон»ни ҳисобда олдинга олиб чиқди. 84-дақиқада Муҳаммаданас Ҳасанов мувозанатни тиклади. Учрашув жанговар дуранг билан якунланди.
14-турдан сўнг «Қўқон—1912» 16 очко жамғариб 10-ўринни эгаллаб турибди, «Турон» эса 9 очко билан 13-ўринга кўтарилиб олди.
14-турдан сўнг жадвалдаги ҳолат:
Суперлига
14-тур баҳслари
8 август, якшанба
«Қўқон—1912» — «Турон» 2:2
Голлар: 1:0 — 71 Лукич, 1:1 — 73 Бо Ёнг, 1:2 — 79 Абдуллажонов, 2:2 — 84 Ҳасанов.«Қўқон-1912»: 1. Музаффар Абдуллаев, 3. Бобиржон Акбаров, 5. Славко Лукич, 8. Фарҳодбек Бекмуротов, 10. Шоҳназар Норбеков (18. Анвар Ҳожимирзаев, 69), 13. Сардор Азимов (19. Суҳроб Бердиев, 69), 15. Ойбек Рустамов, 22. Муҳаммаданас Ҳасанов, 33. Иван Ёсович, 70. Мурод Холмуҳаммедов, 91. Якуба Бамба.
«Турон»: 1. Низомиддин Зиёвуддинов, 7. Суннатилла Абдуллажонов, 10. Ихтиёр Тошпўлатов (14. Дониёр Исмоилов, 81), 17. Музаффар Музаффаров, 18. Фозил Мусаев, 19. Владислав Касминин, 22. Абдулазизхон Абдурашидов, 30. Синиша Бабич (43. Ким Бо Ёнг, 72), 32. Жаҳонгир Меҳмонов, 55. Даян Поневич, 77. Билолхон Тошмирзаев.
Огоҳлантиришлар: Тошмирзаев (22), Рустамов (43), Ҳожимирзаев (92).
«Сўғдиёна» — «Навбаҳор» 1:0
Гол: 1:0 — 21 Норхонов.«Сўғдиёна»: 27. Милан Митрович, 2. Сардор Қулматов, 5. Аюбхон Номанов, 6. Искандар Шойқулов (63. Асилжон Бегимқулов, 73), 10. Шоҳруз Норхонов, 11. Жасур Ҳасанов, 14. Даниэль Насриддинов (77.Саҳоб Рашидов, 55), 17. Шаҳбоз Жўрабеков, 19. Жавоҳир Қаҳрамонов, 31. Лука Чермел, 93. Марко Колакович.
«Навбаҳор»: 1. Ўткир Юсупов, 4. Боян Сигер, 7. Азимжон Аҳмедов, 9. Иван Соловёв, 10. Қувондиқ Рўзиев (28.Илҳом Алижонов, 80), 14. Коста Гуттинер (70. Аббос Ғуломов, 46), 19. Мирзоҳид Ғофуров, 22. Игорь Голбан, 24. Даврон Ҳошимов, 88. Боян Найденов, 95. Забиҳилло Ўринбоев.
Огоҳлантиришлар: Қулматов (17), Сигер (19), Чермел (72), Колакович (74).