Европа Чемпионлар Лигасининг 2020/21 йилги мавсуми гуруҳ босқичи сентябрда бошланса-да, саралаш ўйинларига 6 июль куни старт берилади.
Биринчи саралаш босқичида 7 июль куни Шаҳбоз Убайдуллаев ҳаракат қилаётган «Шахтёр Солигорск» Болгариянинг «Лудогорец» клуби билан ўйнаса, Жасур Яхшибоевнинг «Легия»си Норвегиянинг «Буде-Глимт» жамоасига қарши саф тортади. Учрашувлар уй-сафар тизимида ўтказилади (6/7 июль, 13/14 июль).
Европанинг клуб футболидаги энг нуфузли мусобақасининг асосий босқичи бошланишига ҳали анча муддат бор. Қуйида ушбу мусобақа ҳақидаги билимларингизни синаб кўринг.
Диққат. Тестда иштирок этиш учун Telegram авторизациясидан ўтган бўлишингиз керак.