Замонавий бўлиш ёш танламайди. Ҳар ким ўз услубига кўра энг чиройли либосларда кўриниш бериши мумкин. Қуйида ана шундай юлдузлар билан танишиб чиқинг.
Тильда Суинтон, 60 ёш
Тильданинг ноёб қиёфаси нафақат экранларда, балки қизил йўлакда ҳамда кундалик ҳаётда ҳам жуда яхши. Юлдуз ўзининг услубини авангард дизайнерларининг либослари билан таъкидлашни яхши кўради.
Жейн Фонда, 83 ёш
Жейннинг 83 ёшда эканлигига ишониш қийин бўлса-да, аммо бу ҳақиқат. Жейн кундалик ҳаётда ўзини янада хушбичим кўрсатадиган классик кийимларни яхши кўради. Шунингдек, тадбирлар учун махсус ҳашаматли либосларни танлайди.
Шерон Стоун, 63 ёш
Шероннинг ҳам ёшига ёш қўшилгани сайин, ўзи ҳамон аввалгидай гўзаллик эгаси бўлиб қолмоқда. У ҳашаматли либосларда замонавий кўринишни афзал кўради.
Хелен Миррен, 76 ёш
Хелен ўзининг аёллик қиёфасини таъкидлайдиган узун кўйлакларни ёқтиради. Шунингдек, чинакам инглиз услубини ҳам унутмайди.
Кристи Бринкли, 67 ёш
Ҳамманинг ажабланиши табиий, аммо бу ҳақиқат. Сиз кўриб турган ушбу хоним чиндан ҳам 67 ёшда. У ниҳоятда ёш кўринишга эга. Унинг қомати ва ташқи кўринишидан кўпчилик ҳайратга тушади.
Мерил Стрип, 72 ёш
Мерил унчалик ҳам жозибали кийимларни ёқтирмайди. У оддийлик ва асосий рангларга аҳамият беради. Уларнинг барчаси эса актрисага жуда мос келади.
Инес де ла Фрессанж, 63 ёш
Инес нафақат таниқли модель, дизайнер, балки замонавий услуб эгаси ҳам. Унинг исми узоқ вақтдан буён Париж мода ҳафталигида янграйди.
Дайан Китон, 75 ёш
Дайаннинг кундалик образи тенгдошларига қараганда анча бошқача. Лекин бу унинг образига жуда ҳам мос тушади. Албатта, замонавийликни Дайандан ўрганса арзийди.
Сандра Буллок, 57 ёш
Кўп йиллар мобайнида актриса нафақат гўзал, балки услуб жиҳатдан ҳам ўз ўрнига эга. У ҳеч қачон муваффақиятсиз образда кўриниш бермаган. Шунингдек, мухлисларини ажойиб тасвирлар билан ҳам ҳайратда қолдирган.
Мавзуга доир:
- Спорткар нархидаги либос: Юлдузларнинг «Оскар» тарихидаги энг қиммат ва ҳашаматли образлари (фото)
- Фото: BAFTA-2021 мукофотининг тақдирлаш маросимидаги энг эсда қоларли образлар
- Қизил йўлакда энг катта ва оғир зиракларда кўриниш берган машҳур аёллар (фото)
- Юлдузларнинг ҳар бир қадамини мода қийноқларига айлантирган максимал даражадаги ноқулай пойабзаллар (фото)