Жиззах вилояти ҳокимлиги ва вилоят прокуратураси ташаббуси билан ҳамда Ўзбекистон кураш федерацияси ҳамкорлигида, «Спортни сев, спорт билан яша!» шиори остида спортнинг кураш ва белбоғли кураш турлари бўйича яқинлашиб келаётган 9 май — Хотира ва қадрлаш куни муносабати билан, очиқ хотира турнири Зарбдор туманининг марказий ўйингоҳида ўтказилди. Мазкур мусобақада барча вилоятлардан келган 400 нафарга яқин полвонлар иштирок этишди.
Турнирда эркаклар 55, 66, 73, 90, 100 ва +100 килограмм вазн тоифаларида, гиламларда куч синашишган бўлса, барчиной қизларимиз 48, 52 ва 63 килограмм вазн тоифаларида ўзаро беллашишди. Республиканинг турли ҳудудларидан келган малакали ҳакамлар саралаш, ярим финал ва финал босқичларини бошқариб борди.
Мазкур мусобақа 1 май куни эрта тонгдан бошланиб, тунга қадар давом этди. Мусобақа давомида концерт дастурлари ва турли хил жанговар чиқишлар томошабинлар эътиборига ҳавола этилди. Байрамона руҳда ўтказилган турнир барча иштирокчиларда катта қизиқиш уйғотиб, тадбир якунига қадар томошабинлар спортчиларни баралла олқишлаб турди.
Мусобақа якунида барча ғолиб ва совриндорлар ташкилотчилар томонидан пул мукофотлари ҳамда қимматбаҳо эсдалик совғалари билан муносиб тақдирланди. Шунингдек, кураш бўйича жиззахлик Имомов Яҳё ҳамда белбоғли курашдан Аҳаджонов Нодир полвонлар мусобақанинг мутлақ ғолиблари деб топилиб, ҳар бирига Damas автомобили тантанали равишда совға қилинди.
Миллий кураш натижалари (эркаклар ўртасида):
60 килограмм вазнда
1-ўрин Мамасидиқов Араббой (Жиззах)
2-ўрин Ҳамроев Абдураззоқ (Бухоро)
3-ўрин Саидқулов Санжар (Жиззах) ва Ғаффоров Жаҳонгир (Жиззах)
66 килограмм вазнда
1-ўрин Бўриев Дилшод (Жиззах)
2-ўрин Муҳаммаджонов Мирзоҳид (Наманган)
3-ўрин Тоштемиров Сардор (Жиззах) ҳамда Зоиров Чори (Бухоро)
73 килограмм вазнда
1-ўрин Жумаев Муҳаммад (Навоий)
2-ўрин Боқиев Элшод (Тошкент вилояти)
3-ўрин Холиқулов Достон (Сирдарё) ҳамда Бердишукуров Сарвар (Тошкент шаҳри)
81 килограмм вазнда
1-ўрин Муҳаммадиев Сардор (Жиззах)
2-ўрин Норқўзиев Салоҳиддин(Жиззах)
3-ўрин Тўхмонов Аббос (Жиззах) ва Ҳайитмуродов Ислом (Жиззах)
100 килограмм вазнда
1-ўрин Тоймуродов Аваз (Жиззах)
2-ўрин Имомов Яҳё (Жиззах)
3-ўрин Қозоқов Эркин (Тошкент вилояти) ва Қозоқов Жонибек (Самарқанд)
+100 килограмм вазнда
1-ўрин Жўраев Шерали (Қашқадарё)
2-ўрин Усмонов Шоҳруҳ (Жиззах)
3-ўрин Хусеинов Ҳусниддин (Жиззах) ва Тўраев Ҳайитбек (Сурхондарё)
Миллий кураш натижалари (қизлар ўртасида):
48 килограмм вазнда
1-ўрин Ҳайитбоева Зуҳра (Жиззах)
2-ўрин Саидқулова Зарнигор (Жиззах)
3-ўрин А. Абдураҳмонова, Исроилова Севинч (Жиззах)
52 килограмм вазнда
1-ўрин Мусаева Фотима (Жиззах)
2-ўрин Ҳайитбоева Фотима (Жиззах)
3-ўрин Ҳалилова Нодира, Аманова Маҳлиё (Жиззах)
63 килограмм вазнда
1-ўрин Исоқова Севинч (Жиззах)
2-ўрин Бочкова Диспина (Жиззах)
3-ўрин Тоштемирова Ўғилой ва Парманова Валия (Жиззах)
Миллий кураш бўйича мутлақ ғолиблар:
Имомов Яҳё (Жиззах)
Жўраев Шерали (Қашқадарё)
Эшмирзаев Ҳусниддин (Тошкент вилояти)
Қозоқов Эркин (Тошкент вилояти)
Белбоғли кураш мусобақаси натижалари:
55 килограмм вазнда
1-ўрин Мўйдинов Диёрхўжа (Фарғона)
2-ўрин Азимов Ҳусан
3-ўрин Ўролов Дониёр (Жиззах) ва Неъматуллаев Жамолиддин (Наманган)
66 килограмм вазнда
1-ўрин Султонов Ойбек (Андижон)
2-ўрин Йўлдошев Нусрат (Хоразм)
3-ўрин Аҳмадов Илёс (Жиззах) ҳамда Азимжонов Азизжон (Фарғона)
73 килограмм вазнда
1-ўрин Машрабов Илҳомжон (Андижон)
2-ўрин Султонбоев Нусратбек (Андижон)
3-ўрин Ҳасанбоев Холмирза (ЎзДЖТУ) ҳамда Анваржонов Бунёд (ҚҚР)
90 килограмм вазнда
1-ўрин Исроилов Жасурбек (Андижон)
2-ўрин Рўзиев Ҳусниддин (Андижон)
3-ўрин Муҳаммадов Ойбекжон (Фарғона) ва Мамасидиқов Ғиёс (Наманган)
100 килограмм вазнда
1-ўрин Артиқов Зайлобиддин (ЎзДЖТУ)
2-ўрин Аҳаджонов Нодирбек (Жиззах)
3-ўрин Умаров Рустам (Наманган) ва Рустамов Акбаршоҳ (ЎзДЖТУ)
+100 килограмм вазнда
1-ўрин Пирматов Хислат (Тошкент вилояти)
2-ўрин Исмоилов Зоҳидбек (Фарғона)
3-ўрин Назаров Сардор (Тошкент вилояти) ва Аҳмедов Ғолиб (Жиззах)
Белбоғли кураш бўйича мутлақ ғолиблар:
Аҳаджонов Нодир (Жиззах)
Артиков Зайлобиддин (ЎзДЖТУ)
Исмоилов Зоҳидбек (Фарғона)
Пирматов Хислат (Тошкент вилояти)
Зарбдор тумани ҳокимлиги матбуот хизмати