Сурхондарё вилоятининг Термиз шаҳрида эркак қизини кўришга тўсқинлик қилгани учун ўз турмуш ўртоғига пичоқ урди. Бу ҳақда вилоят Ички ишлар бошқармаси ахборот хизмати хабар берди.
Воқеа 14 март куни соат 19:30 лар атрофида юз берган. Х.А. вояга етмаган қизини кўриш учун турмуш ўртоғи А.Г. вақтинча яшаб келаётган уйга борган. Аммо аёл эрига қизини кўришига тўсқинлик қилган ва ўртада жанжал келиб чиққан. Оқибатда эркак ошхона пичоғи билан А.Г.нинг чап бел биқин соҳасига бир маротаба уриб, ҳаёт учун хавфли бўлган оғир тан жароҳати етказган.
Ҳолат юзасидан Х.А.га нисбатан Жиноят кодексининг 104-моддаси (қасддан баданга оғир шикаст етказиш) 2-қисми «л» банди билан жиноят иши қўзғатилган.
Мавзуга доир:
- Фарғонада эр Туркияга кетмоқчи бўлган хотинини рашк сабаб ўлдириб қўйди
- Хотинини ўлдириб, кўмиб қўйгани учун қамалиб чиққан шахс уйланиш ваъдасида турмагани учун Бўстонлиқда бетон бўлагига боғланган ҳолда каналга ташлаб юборилди
- Самарқандда эр аразлаб кетиб қолган хотинини 31 марта пичоқ уриб ўлдирди
Изоҳ (0)