Азимжон Назаров сув хўжалиги вазирининг биринчи ўринбосари лавозимига тайинланди. Бу ҳақда Telegram’даги «Нигоҳ» канали хабар берди.
2018 йилнинг июлидан буён Азимжон Назаров инновацион ривожланиш вазирининг ўринбосари лавозимида ишлаб келаётганди. 45 ёшли вазир ўринбосари 1997 йили Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаштириш инженерлар институтини ва 2000 йили АҚШнинг Техас қишлоқ хўжалиги ва механика университетини тамомлаган.
Шунингдек, 2020 йилнинг апрелидан бугунга қадар сув хўжалиги вазири ўринбосари лавозимида ишлаб келган Воҳиджон Аҳмаджонов лавозимидан озод этилган. Унинг ўрнига Сув хўжалиги вазирлигининг Ахборот-таҳлил ва ресурс маркази директори Рустам Қаршиев тайинланган.
Эслатиб ўтамиз, Қамчиқ довонида 2021 йил 1 январга ўтар кечаси Воҳиджон Аҳмаджоновнинг оила аъзолари бўлган автомобиль ҳалокатга учраган эди. ЙТҲ оқибатида вазир ўринбосарининг рафиқаси ва 3 ёшли қизи вафот этган, амалдорнинг ўзи тан жароҳатлари билан шифохонага ётқизилганди.
Изоҳ (0)