Бугунги кунда барча соҳалар қатори нефть ва газ соҳасида ҳам ички туризмни ривожлантиришга кенг эътибор қаратилмоқда. Бу борада фуқароларни мамлакатимизнинг маданий, тарихий мероси билан таништириш борасидаги Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарори ўзига хос аҳамият касб этмоқда.
8 март — Халқаро хотин-қизлар куни муносабати билан Муборак газни қайта ишлаш заводининг цех ва бўлимларида ишлаб чиқариш, жамоат ишларида илғор қатнашган бир гуруҳ хотин-қизлар Самарқанд шаҳрига икки кунлик туристик саёҳатга юборилди.
Саёҳат давомида аёллар қадимий Самарқанднинг диққатга сазовор жойлари, кўп йиллик тарихини ўзида акс эттирувчи меъморий объект ва қадимий ёдгорликлари билан яқиндан танишиш имкониятига эга бўлди. Аёллар саёҳат давомида Регистон майдонидаги Тиллакори, Шердор, Улуғбек мадрасалари, Амир Темур мақбараси, Гўри Амир зиёратгоҳи, Шохи Зинда мажмуасида бўлди.
Шунингдек, Ўзбекистон Республикасининг Биринчи Президенти Ислом Каримовнинг Ҳазрати Хизр мақбараси ёнидаги қабри ҳам зиёрат қилинди.
«Ўзбекнефтгаз» АЖ бирлашган касаба уюшма қўмитаси ҳамкорлигида, имтиёзли равишда уюштирилган мазкур сайёҳлик тадбири орқали иштирокчилар тарих нафасини ҳис қилиш имконига эга бўлди.
«Ўзбекнефтгаз» АЖ матбуот хизмати