Тошкент вилоятининг Бўка туманида пиёдани уриб юбориш билан боғлиқ йўл-транспорт ҳодисаси юз берди, дея хабар бермоқда ИИВ Йўл ҳаракати хавфсизлиги бош бошқармаси.
Воқеа 5 февраль куни Бўка туманининг «Бўстон» маҳалласи ҳудудидан ўтган автомобиль йўлида юз берган. Spark автомобили рулида бўлган 36 ёшли ҳайдовчи 8 ёшли қизалоқни уриб юборган.
Хабарда ҳодиса кимнинг айби билан юз берганига аниқлик киритилмаган. Қизалоқ тан жароҳати олиб, шифохонага ётқизилган. Унинг жорий аҳволи ҳақида аниқ маълумот йўқ.
«Мазкур ЙТҲ юзасидан Бўка тумани прокуратураси томонидан суриштирув ишлари олиб борилиб, ҳодиса сабабларига аниқлик киритилмоқда», — дейилади ИИВ ЙҲХББ ахборотида.
«Xabar.uz»нинг қўшимча қилишича, ижтимоий тармоқларда Spark ҳайдовчиси ички ишлар ходими экани ҳақида маълумотлар қолдирилган.
Изоҳ (0)