Шавкат Мирзиёевнинг ички ва зиёрат туризмини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисидаги 9 февралдаги фармони билан Ўзбекистон ичида янги авиа ҳамда темир йўл қатновлари йўлга қўйилади.
Фармонга биноан, бир ой муддатда ички ва зиёрат туризмини ривожлантириш доирасида қуйидаги авиарейслар йўлга қўйилади:
- Фарғона—Урганч—Фарғона;
- Термиз—Урганч—Термиз;
- Қарши—Урганч—Қарши.
2021 йил 1 апрелга қадар қуйидаги йўналишлар бўйича доимий темир йўл қатнови йўлга қўйилади:
- Термиз—Қарши—Хива;
- Хива—Урганч—Нукус;
- Термиз—Қарши—Самарқанд.
Изоҳ (0)