Хитой йўлларида тўлиқ ҳайдовчисиз бошқариладиган таксилар пайдо бўлди. Autox компанияси умумий фойдаланишдаги йўлларда ҳайдовчисиз бошқариладиган таксилар фаолиятини йўлга қўйган WayMo’дан кейинги иккинчи компанияга айланди, деб хабар беради «Vesti.ru».
Лидарлар, радар ва камералар билан жиҳозланган, шунингдек, маҳаллий ҳудуднинг аниқ 3D-харитасига эга бутун флот Chrysler Pacifica автомобиллари базасида қурилган.
Мазкур автомобиллар Хитой «хайтеки»нинг маркази ҳисобланган Шэньчжэню шаҳри бўйлаб ҳаракатланади. Autox машинага йўловчи ва ит ўтиргани тасвирланган синов видеоси билан бўлишган. Таъкидланишича, синов вақтида роботаксини барча ҳам чақира олмайди, фақат чекланган тоифадаги одамларга рухсат берилган. Бу каби босқични WayMo компанияси уч йил олдин ўтказган ва ортиқча дабдабаларсиз ҳайдовчисиз бошқариладиган таксиларнинг тўлақонли сервисини ишга туширган эди.
Аввалроқ Москвада бир марта қувватланиш орқали 100 км йўл боса оладиган ҳаво таксиси синовдан ўтказилаётгани тўғрисида хабар берилганди.