Ўзининг пейзажлари билан танилган Калифорниянинг Биг-Сур ҳудудидан ўтувчи Highway федерал автомобиль йўлини кўчки бузиб юборди. Шоссенинг 50 метр участкаси том маънода Тинч океанига ювилиб кетган, деб ёзади Motor.
Йўл билан боғлиқ кўнгилсиз ҳодиса 28-явар куни содир бўлган. Шоссе кўчки хавфи сабаб 26 январдан буён ёпиб қўйилгани учун табиий офат оқибатида ҳеч ким жароҳатланмаган.
Калифорния Транспорт вазирлиги ходимлари ҳозирча етказилган зарарни баҳоламаган ва транспорт қатновлари қачон йўлга қўйилишини маълум қилмаган, бироқ вайрон бўлган 50 метр ҳудудни «қисқа вақтлар ичида» таъмирлашга ваъда бермоқда. Ҳозирда ҳайдовчилар US101 параллел автомагистралидан фойдаланишлари мумкин — у анча узун, табиат манзаралари ҳам бунчалик ажойиб эмас, бироқ исталган об-ҳаво шароитида хавфсиз.
Маҳаллий транспорт департаментининг таъкидлашича, Highway 1 шоссесиси жойлашган ҳудудда тез-тез кўчкилар содир бўлиб туради. Шу билан бирга, ҳукумат Тинч океанини кузатиш мумкин бўлган магистралдан воз кечиш ниятида эмас: шоссе ҳар йили таъмирланади, 2017 йилги селдан кейин эса 12 метрли лой қатламини тозалашга тўғри келганди.