Ўзбекистонда 162 та мактаб ва 156 та мактаб филиали қўлбола печлар орқали иситилади. Бу ҳақда Халқ таълими вазирлиги ахборот хизмати раҳбари Лайло Рустамова АОКАда ўтказилган брифингда маълум қилди.
Маълум қилинишича, Ўзбекистон бўйича мавжуд жами 10 008 та умумтаълим мактаби ва ихтисослаштирилган мактаб интернатининг 3310 таси табиий газ манбалари орқали иситилмоқда. Шунингдек, мактабларнинг 23 таси суюқ ёқилғи, 6671 таси кўмир (брикет), 4 таси электр токи орқали иситилади.
Уларнинг иситилиш тури қуйидагича:
- 1036 та мактаб — марказлашган иссиқлик тармоғи орқали;
- 8810 таси — локал иситиш тармоғи орқали;
- 162 таси — қўлбола (буржуй) печлар орқали.
«Қўлбола печлар орқали иситилаётган мактабларда ўқувчиларнинг ис газидан заҳарланиши эҳтимоли юқори. Чунки қўлбола печлар синф хоналарининг ички қисмига, ўқувчиларга яқин қилиб ўрнатилган», — дейди вазирлик расмийси.
Мавзуга доир: Халқ таълими вазирлиги: Ўзбекистондаги барча мактабларда октябргача буржуйка печларидан воз кечилади
Изоҳ (0)