Буюк Британиянинг Мirror нашри Аргентинадаги манбаларига асосланиб марҳум Диего Марадонанинг ўлимдан аввалги сўнгги соатлари ҳақида маълумотларни эълон қилди.
Марадона 25 ноябрь тонгида ҳолсиз ва ранги оқарган ҳолда уйғонган, бироқ шунга қарамай нонушта қила олган. Шундан кейин ўз ўрнига бориб ётган ва ўзининг сўнгги сўзларини айтган: «Ўзимни ёмон ҳис қиляпман». Шундан кейин унинг ҳамшираси дарҳол тез ёрдамга мурожаат қилган. Етиб келган шифокорлар аргентиналик афсонани қутқариб қола олмаган ва маҳаллий вақт билан 12:00 атрофида ўлим қайд этилган.
Марадона адвокатининг сўзларига кўра, ўлимга юракнинг тўхтаб қолиши сабаб бўлган.
Марадона — 1960 йилнинг 30 октябрида Аргентинанинг Ланус шаҳрида туғилган. Футболчилик фаолияти мобайнида «Аргентинос Хуниорс», «Бока Хуниорс», «Барселона», «Наполи» ва «Севилья» каби номдор клубларда тўп сурган. Аргентина терма жамоаси билан 1986 йилги Жаҳон Чемпионати ғолиблигини қўлга киритган. «Наполи» сафида эса икки бор Италия чемпиони бўлган.
Марадона мураббийлик фаолияти давомида «Расинг», «Ал-Васл», «Ал-Фужайра» ва «Дорадос» каби клубларда, шунингдек, 2008—2010 йиллар мобайнида Аргентина терма жамоасида ишлаган. Унинг сўнгги жамоаси «Химнасия Ла-Плата» клуби эди, мутахассис 2019 йилдан буён ўша ерда фаолият юритаётганди.
Мавзуга доир:
- Марадонанинг ўлими сабаб Аргентинада 3 кунлик мотам эълон қилинди
- Диего Марадона 23 йил аввал футбол билан хайрлашганди, бугун эса... Аргентиналик даҳонинг сўнгги учрашуви
- «Онам мени энг зўри деб ҳисоблайди. Мен эса ҳеч қачон у билан баҳслашмайман». Афсонавий Диего Марадона ҳаётидаги энг машҳур иқтибослар
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @Daryo_Sport24’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)