Янгиликларни хуш кўрасизми ёки ҳамиша тажрибага суяниб иш тутасизми? Агар биринчи саволга «ҳа» деб жавоб берсангиз, товуқ гўшти ва қуритилган мевалар уйғунлигида тайёрланадиган таом рецепти айнан сиз учун!
Керакли маҳсулотлар:
- Товуқ гўшти – 1 килограмм;
- Данаксиз ўрик туршаги – 100 грамм;
- Олхўри – 100 грамм;
- Бодом – 30 грамм;
- Ўсимлик ёғи – 30 мл;
- Туз ва зираворлар.
- Товуқ қисмларга бўлинади ёки тайёр ҳолда ўсимлик ёғида қизаргунча қовурилади.
- Товуқнинг устидан ўрик туршаги, олхўри, бодом, туз ва зираворлар қўшилади. Сўнгра юзасигача сув қуйиб димланади. Агар гўшт янада мазали бўлишни хоҳласангиз олхўридан кўпроқ солиш мумкин.
- Таом бир ярим соат мобайнида пиширилади. Шундагина товуқ гўшти юмшайди. Таом иссиқлигича дастурхонга тортилади.