Ўзбекистон давлат бош санитария инспектори, Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Санитария-эпидемиологик назорат давлат инспекцияси бошлиғи Нурмат Отабеков коронавирусдан даволаниб чиққанидан сўнг ўзида кечган ҳолатлар ҳақида «Шифобахшуз» Telegram каналига маълум қилди.
Эслатиб ўтамиз, июль ойи охирида Республика махсус комиссияси ва Коронавирусга қарши кураш штаби аъзоси Нурмат Отабековда коронавирус аниқланган эди.
«Мен, Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан тасдиқланган баённомалар асосида даволандим, бошқа қандайдир қўшимча дори-дармонлар ишлатишга ҳожат қолмади. Мен даволанаётган пайтимда Соғлиқни сақлаш вазирлиги касалликка чалинганларни даволаш бўйича бешинчи баённомаси амал қилиб турган эди. Ҳозир олтинчиси ҳам тасдиқланди. Мана шу баённомалар асосида даволаниш орқали 21 кунда касалликдан соғайиб шифохонадан чиқдим. Бешинчи баённомада нимаики тавсия этилган бўлса, айнан шу дори-дармонлар билан даволандим. Баённомадан ташқари бошқа даволаш усуллари, дори-дармонлар менга тавсия этилмади», – деди профессор.
Аввалроқ, Нурмат Отабекнинг нималарни халққа гапириб берган бўлса, касалликнинг клиник белгиларини ҳаммаси ўзида кузатилгани ва қандай қилиб коронавирусни юқтириб олгани ҳақида хабар берилган эди.